"Қандай инсонлар қаттиқ синовга дуч келади?”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихдан маълумки, Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг кўзлари кўр бўлиб қолибди. У зотнинг дуолари қабул бўладиган киши эдилар. Инсонлар у зотнинг олдиларига келиб, дуо қилишини сўрар, дуоси қабул бўлар эди. Бир киши: “Эй амаки, сиз инсонлар учун дуо қиласиз, агар ўзингиз учун ҳам дуо қилсангиз, шояд Аллоҳ таоло сизга кўз нурингизни қайтариб берса!” деди. Шунда у зот: “Эй болажоним, Аллоҳ таолонинг қазоси мени учун кўзимдан ҳам афзал”, деб жавоб бердилар.


Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: "Қандай инсонлар қаттиқ синовга дуч келади?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "Пайғамбарлар, сўнг уларга ўхшаганлар, сўнг уларга ўхшаганлар... Киши динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса, шунга кўра синов келади. Агар динда мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади. Кишига синовлар кетма-кет келаверади, ҳатто у ер юзида бирор гуноҳсиз ҳолда юради”, дедилар.



Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Камтарлик гўзал хислат бўлиб, инсонларни ўзаро муҳаббатли бўлишига сабаб бўлади, нафс поклиги ва табиат давоми...

22:30 / 31.01.2022 4691
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни давоми...

08:03 / 17.03.2021 5154
Ким ҳавои нафсини жиловласа ва шаҳватлари унга эгалик қилишига рухсат бермаса, оқил ва ҳавои нафсининг давоми...

22:00 / 06.01.2022 3843
Исломдан олдин қиз фарзандларини тириклайин ерга кўмган араблар, Ислом кириб келганидан сўнг унга атаб давоми...

09:00 / 13.12.2021 4316