Бахт розиликда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Розилик сабрнинг энг юқори даражасидир. Бу даражага Аллоҳ таоло мукаммал имон ва гўзал сабр берганларгина етиши мумкин. Рози бўлган кишини ўзининг ҳолатидан хурсанд ва кўнгли тўлган ҳолатда кўрасиз. У хоҳ касал бўлсин, хоҳ камбағал бўлсин, хоҳ бошига мусибат тушган бўлсин бир хил бўлади. Чунки бу ишлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан содир бўлди. Ана шу ҳолатида ҳам Аллоҳ таоло унга инъом қилган неъматни эслайди.


Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Сендан қазои қадарга розилик сўрайман”, деб дуо қилганлар.

Зайнулобидин раҳматуллоҳи алайҳ айтди: “Қазои қадарга розилик имоннинг энг юқори даражасидир”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рози кишилар хусусида шундай деганлар: “Уларга бир синов келса, шунчалар хурсанд бўладики, сизлар инъом олсангиз ҳам бунчалик хурсанд бўлмайсиз”.




Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Жуфтлар орасидаги ёш тафовутиАёл эркакни, эркак ҳам аёлни тўлдиради. Улар бирбирларининг айб ва давоми...

01:45 / 24.04.2021 8642
Мусулмон ўзини ҳам, туғилган фарзандини ҳам Аллоҳ йўлига атайди. Қиз жаннатга ёки дўзахга кириш давоми...

09:00 / 22.12.2021 5258
Камтарлик гўзал хислат бўлиб, инсонларни ўзаро муҳаббатли бўлишига сабаб бўлади, нафс поклиги ва табиат давоми...

22:30 / 31.01.2022 4693
Қуръони Карим оналарга фақатгина қиз ёки ўғил фарзанд туғишнигина эмас, балки бу фарзандларни фидокорлик давоми...

20:00 / 03.11.2021 5066