Бахт камтарликда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Камтарлик гўзал хислат бўлиб, инсонларни ўзаро муҳаббатли бўлишига сабаб бўлади, нафс поклиги ва табиат саломатлигига далолат қилади. Камтарлик қанчадан-қанча инсонларни кўтарган ва улар муваффақиятга эришганлар. Кибр қанчадан-қанча инсонларни пастга туширган ва уларга Раҳмоннинг ғазаби тушган, очиқ-ойдин зарарга дуч келган.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир” (Фурқон сураси, 63-оят).

Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: “Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир” (Қасос сураси, 83-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камтарлик қилган бўлса, Аллоҳ таоло уни кўтаради”, дедилар.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Исломий оила ҳаётининг расмий котибаси Ҳазрати ОишаҲазрати Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

09:00 / 12.11.2021 4714
Қаноатнинг иккинчи маъноси шуки, инсон Аллоҳ таоло берган нарсага, яъни ўзгартиришнинг иложи йўқ бўлган давоми...

22:00 / 05.12.2021 2787
Нуриддин Йилдиз .Бу умматнинг қизи,.Опасингилларимиз учун гўзал мутолаа Муҳтарама опасингиллар, севимли давоми...

02:08 / 25.01.2020 18047
Муҳтарама опасингиллар, севимли сайтимиз мухлислари Сиз билан биргаликда ўтган йили турк ёзувчиси давоми...

07:07 / 16.01.2021 4398