Бу умматнинг қизи(5-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз қайси даврдамиз?

Кун, ҳафта, ой, йил... Биз қайси даврдамиз?! Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан солиштирганда бизнинг вақтимиз қандай белгиланади?

Исо алайҳиссалом туғилган пайтга асосланиб, биз шу йилдамиз, деганларга қарши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳижратларини асос қилиб, бу йилдамиз ҳам дейишимиз мумкин. Бу саналар биз учун маълум бир тарихни акс эттириши мумкин, аммо боши ва охирини белгилай олмайдиганимиз дунё ҳаётининг қаерида эканимизни тушунтириш учун аниқ бир тақвимни кўрсатолмаймиз. Бундай тақвимни ҳеч ким ҳам кўрсатолмайди!

Боши ва охирида бўлмаганимиз, боши ва охири ҳақида аниқ маълумотимиз йўқ вақтнинг ҳозирги ҳолатини қандай белгилашимиз мумкин? Энг осони ўзимизга тўғри келадиган бир чизиқни чизамиз-да, «Ҳозир шу ердамиз», деб қўя қоламиз. Бу назариямиз ҳам ибтидо ва интиҳонинг Яратувчисига нисбатан «ҳеч вақо»дан бошқа нарса бўлолмайди. Бизнингча эса, тарих у ёки бу давр деган муболағадан иборат, холос.

Бу худди ер шарининг ўртасини топишнинг тафсилотига ўхшайди. Думалоқ ернинг қаерида бўлсангиз ҳам: «Ўртаси мана шу жой» деган қарашни қандай нотўғри дейиш мумкин?

Яратувчи учун эса унинг чети ҳам, ўртаси ҳам аниқ.

Бугун бизни ўнгдан, чапдан, тепадан, пастдан атрофимизни қамраб олган воқеалар ўртасида ўзимизга: «Киммиз ва қаердамиз?» ёки «Атрофимизда нима содир бўлмоқда?» деган саволларнинг жавобини ҳам фақат шу тарзда топдик, дея айта оламиз. Биз Аллоҳнинг бандаларимиз. Мана шу давр учун Унинг яратган қулларимиз.

Биз воқеалар деб атайдиган нарсаларни устимизда тажалли эттиришни ирода қилган Раббимизнинг ожиз, лекин мана шу ҳолатимиз билан иззат кўрган бандаларимиз. Ёки ушбу воқеаларнинг бошланиши деб бир чизиқ чизиб, ўзимизга хос кўнгил хотиржамлиги билан: «Биз мана бу ердамиз, воқеалар эса унинг ичида», деймиз. Бу қарашимиз тарихни белгилаш ёки дунёнинг қоқ марказини аниқлаш деб олинади ёки қуллигимизни, бизни банда ўлароқ яратган Раббимизни эслаб, замон ва макон тушунчалари оша Унинг розилигини топиш мақсади томон кетаётиб ўзимиз чизган чизиқлар ичидаги тор ва қоронғи майдонда қолиб кетишдан қутуламиз. Ё ўзимиз қазиган чоҳни янада чуқурлаштирамиз ёки ана ўша чоҳдан Аршга қараб юксаламиз. Бунинг учинчи муқобили йўқ. Шу куни содир бўлган воқеа, шу киши ишлаб чиққан лойиҳа дея белгилаганимиз ўлчов асносида бизни қийнайдиган ҳиссиётнинг умумий номи ёлғизликдир. Бу ҳолат ҳамма ўзининг дарди билан ўралашиб қолган, буюк уммат бўлишнинг азаматини ҳис қила олмаслигимизнинг оғриқли нуқтасидир.

Мўминнинг ҳаётидаги имтиҳонларга бугунги воқеалар билан баҳо беришга ҳаракат қилиб қийналиши ҳаётини икки минг ўн олти йилдан иборат деб ўйлаганлар тиқилиб қолган тор йўлакка ўхшайди. Кенгроқ доирадан қарасак, минг йилга яқин даврнинг ҳар бир куни ва ҳар бир соатини оғир азоб-уқубатда яшаган ва шу билан бирга, инсониятнинг «илк бешлиги»дан жой олган Нуҳ алайҳиссаломни кўрамиз. Жуда ҳароратли кунларни бошидан ўтказаётганлар ўша тор жойдан чиқсалар, кенг водийларда аланга олдирилган ўрмоннинг ўртасига отилган, аммо ўзини ёлғиз ҳис қилмаган Иброҳим алайҳиссаломни топишади.

Куфр ва унга хизмат қилаётганлар бизга кўрсатишни режалаган нарсаларга асир бўлган кўзларимиз кўнглимизни оздириб юборди. Нафасимизни найчаларга улашга ҳаракат қилган новда эдик. Тарих майдонлари бизга шунча кенглиги билан даҳшатли мисолларни кўрсатмаяптими? Китобимиз уларни бизга кўзларимиз билан кўришдан кўра аниқ-равшан даражада тушунтириб бермаяптими?

Азиз ва жалил бўлган Раббимиз Аллоҳ қайси қулига мутлақ адолат ва раҳматидан ташқари муомала қилдики, бизга ҳам шундай йўл тутса? У Арҳамур роҳимин бўлган Раббимиз эмасми? Ундан паноҳ сўрагани ҳолда ўз ҳолича қолиб кетган бирон-бир киши борми? Ёки шу пайтгача Унинг имтиҳонларига рози бўлмай раҳматидан паноҳ сўрашни қабул қилдими? Илк бошда пайғамбарлари ўлароқ кимга ўзига хос муомала қилди, кимни «муаммосиз, ташвишсиз» ҳаёт билан яхши мўмин сифатида қабул этди? Кимни?

Бундан буёғига ишнинг моҳиятини тушуниб олишга мажбурмиз: мулк Аллоҳникидир. Қонун Уникидир. Дунё ҳаётининг бошидан охиригача Унинг ҳукмидан ташқари ҳатто арзимас бир воқеа ҳам содир бўлмайди. Биз эса Унинг бандасимиз. Мулк Уники, замон Уники, ҳукм Уникидир. Кимларни вақтни ўз ўлчовларига кўра торайтиришини, яна кимларни эса Аллоҳнинг қудрати ва азамати ўзида тушуниб етишини кўришни хоҳлайди. Қайси биримиз тор тарихда яшашимизни, қайси биримиз тарихнинг узун водийсига элтувчи йўлда юришимизни кўришни истайди. Бу яширин ҳақиқат эмас. Ушбу буюк ҳақиқатни ҳар куни, ҳар бир воқеликда кўриш мумкин. Бу замон Аллоҳнинг замони. Биз эса Аллоҳнинг бандаларимиз.

***

“Ҳар он тавба қиламан...”

Устоз, глобаллашув даврида яшаётганимизни ҳисобга олиб, бир қанча ёшларимизнинг бундай ғафлат домида ўсаётган муҳитлари ҳақида гапирмоқчи, агар менинг ҳаққим бўлса, таъна қилмоқчи эдим. Барча ота-оналарга сизнинг суҳбатларингизни эшитиб, бир мулоҳаза юритиб кўришларини тавсия қилардим. Мен ўзимнинг аҳволим ҳақида гапириб, шунга оид савол бермоқчи эдим. Аввало ажратган вақтингиз учун рози бўлинг.

Отам  диндор бўлса-да, мен дин ҳақида кейинроқ маълумотга эга бўлдим. Калимаи шаҳодатнинг маъносини ва унинг қанчалик қадрли эканини, намоз ўқишни, фақат маълум бир кунларда эмас, ҳар куни мусулмонлардек ҳаёт кечиришни, олмонларга умуман ўхшамаслик кераклигини, биз яшаётган дунё ўткинчи ва охират, ҳисоб куни ҳақиқатдан ҳам борлигини, унга тайёргарлик кўришимиз лозимлигини, Қуръонни фақат жанозаларда эмас, ҳар куни ўқишимиз зарурлигини, ҳижоб фарз эканини ва шунга ўхшаш масалаларни жуда кеч тушуниб етдим. Ўрандим ва намоз ўқишни ўргандим. 

19 ёшимда «Субҳанака»ни қайтадан ёдлашни бошладим. Қуръон дарсларига бордим. Диний суҳбатларга қатнашдим. Германияда мени немис деб ўйлашарди. Аввалги ҳаётимда, афсуски, ҳеч қачон Исломга мувофиқ кийинмасдим,  атрофимдагилар ва оиламга бу ҳолатим жуда ёқарди...

Ҳаётим шу алфозда давом этарди. Қилаётган ишларим ўзимга яхши кўринарди ва уларни тўғри деб ҳисоблардим. Юз-кўзимдан бўёқни аямасдим. «Бу қиз ҳам артист бўлади», дейишарди. Бундай мақтовлар сабабли хатоларимни ҳам назарга илмасдим. Вақтимни беҳуда сарфлардим. Бозорларда ўн соатлаб вақт ўтказган кунларим кўп бўлган. Мени ўша пайтда «жуда замонавий қиз» дейишарди. Дўстларим, қариндош-уруғлар мени ҳаддан ташқари мақташарди. «Сен стюардесса бўлишинг керак, бу ерда бекорга увол бўлаяпсан» деган гапларни ҳам қилишган. Шубҳасиз, мен аслини ўрганмаганим, билмаганим шаҳодат калимасининг аҳамиятини йўқотган эдим. 19 ёшимгача бўларим бўлганди. Ўйлаб кўрсам, ғафлат тўла тўйхоналарга бир безак сифатида борар эканман. Энди отам ҳатто исмини ҳам ўзгартирган ўша жоҳил ва дунёвий қизини кўп бора қидиради. Мен эса унинг ҳаққига дуо қиламан.

Устоз, қанақасига энди ўтмишдаги Исломдан узоқ ҳаётимни изоҳламай? Ўзини мусулмон ҳисоблаган оиламда фарз ва суннатларга амал қилиш ҳаракатида бўлишим ҳаммани жуда ҳайрон қолдирди. Баъзилари билан орани эса очиқ қилдим. Аллоҳдан келадиган ҳамма нарсага розиман, алҳамдулиллаҳ.

Баъзида рўза тутганларга, байрамларда оиласи билан йиғилишиб бир-биридан ҳол-аҳвол сўрайдиганларга нисбатан ғайрилигим келарди. Кичкиналигимда ўзимча рўза тутишга уринардим. Аммо буни фарз эканини билганим учун эмас, ўша пайтдаги дўстимдан кўрганим учун қилардим. Рўзани ихтиёрий деб ўйлардим. Ўлим ҳақида тасаввурим бўлмагани сабабли, гўёки «мусулмон бурчимни» адо этаётгандим. Ҳеч ким рўза тутмаса-да, мен тутаверардим, лекин йиллар ўтиб кетганига қарамай, 16 ёшимда ҳам бу ибодат ихтиёрий деган хаёлда бўлганман. Кичкиналигимда уйдагиларга норозилик сифатида «Мен намоз ўқийдиганлардан бўламан» деганим ҳеч эсимдан чиқмайди. Дадам ўшанда бақириб, мени йиғлатганди. Онам ҳам динида яшай олмади. Раббим унга озгина эртароқ бўлса ҳам имкон берар деб дуоларимда сўраяпман. Раббимга чексиз шукрлар бўлсинки, мусулмон ҳолатимизда Аллоҳга қайтишимиз кераклигини тушуниб етдим.

Агар Роббим имкон берса, Исломга хизмат қилишни хоҳлайман. Дуоларингизга жуда муҳтожман. Мен ўзимни Ислом динини энди танлаган кишидек ҳис қиляпман. Алҳамдулиллаҳ, ҳаётим ўзгарди, ўзим ўзгардим. Мен ғафлатга яқинлашишдан қўрқаман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, менинг қалбимни дининг узра собит қил», деган дуолари менинг дуоимга айланган.

Устоз, шу пайтгача бой берганим бандалик бурчларимнинг ҳисобини қандай бераман? Мен унинг аҳамияти ва мақсадини тушиниб тушунмай, ҳаётимни ўзгартиришга ҳаракат қилдим. 

Бугун кунда сизни мунтазам кузатиб бораман. Ўзимни ўзгартириш ҳаракатидаман... Тавба қилдим, Аллоҳнинг изни ила ҳар он тавба қиламан. Ва бугун сизга ўзини Раббига бағишланган ҳазрати Марям онамиздек бўлишга ҳаракат қилаётган бир қиз сифатида мактуб ёзяпман. Бундан буёғига Раббим учун, умматимиз шарафи учун болаларга дарс бера бошладим. Раббимга чексиз ҳамд ва шукр бўлсин. Раббим қодир қилса, бошқа мақсадларим ҳам бор.

 Умматимиз фарзандларининг беҳуда ҳаёт кечиришларига, умрларини фойдасиз нарсаларга сарфлашларига, иншааллоҳ, йўл қўймасликлари учун ҳаракат қиламан. Улар бизга Раббимизнинг омонатларидир. 

Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Мавзуга оид мақолалар
Эримнинг муносабатлари ўзгарган...Ҳурматли устозМени афв этасиз, деган умидда бир савол сўрамоқчи эдим. Бу давоми...

07:18 / 28.03.2020 4148
Бу умматнинг қизиrdquoга мактубАёл ўзини илмий жиҳатдан етиштириши керак эмасми Муҳтарам устоз,Мен ожизона давоми...

06:00 / 11.08.2020 4787
Мутолаа Иҳсан ШЕНОЖАКquotТАСАТТУР ВА ТАФАККУРДА ИСЛОМ ДЕГАН ҚИЗЛАРrdquo Нафс ўлимга, ақл нажотга чақиради давоми...

09:09 / 15.02.2021 3251
Эй умматнинг қизиСен ҳақингда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар .Икки қизни тарбиялаган киши давоми...

07:00 / 19.03.2020 5723