Умра зиёратчиларимиз учун янгилик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

“Умра” сўзи луғатда зиёрат маъносини англатади. Истилоҳда эса бу сўз ҳаж мавсумидан бошқа пайтда махсус амаллар билан Масжидул Ҳаромни зиёрат қилиш назарда тутилади. Умра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатлари ва улуғ ибодат ҳисобланади.

Умра ва ҳаж тадбирлари диний ибодат саналади. Умра зиёрати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сонли Фармони билан ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Маълумки, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра тадбирлари йил давомида квотасиз амалга оширилиши белгиланиб, 2018 йил 28 октябрдан бошлаб ҳафтасига 3 та рейс, 2019 йилнинг 1 апрель кунидан эътиборан ҳафтасига 7 та рейс асосида Умра сафарига фуқароларимизни мунтазам юбориш бошланди. 2019 йил ноябрь ойидан ҳозирга қадар 30 мингдан ортиқ зиёратчи муқаддас ибодатини адо этиб қайтди. Рамазон мавсумида кунлик авиарейслар сони янада кўпайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Умра статистикасига кўра, кунига 2 та чартер ва регуляр рейс, ҳафтасига 14 та, бир ойда 60 та авиарейслар бўлди.

Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши томонидан халқимизга қулайлик яратиш, уларга муносиб хизмат қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳаво йўллари АЖ билан ҳамкорликда Тошкент-Мадина йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилиши бошланди. Биринчи чартер авиарейс (245 нафар зиёратчи) Тошкент-Мадина йўналишида ушбу муқаддас шаҳарга тўғридан-тўғри авиапарвоз асосида учиб кетди.

Авиарейс Саудия ҳукумати масъуллари ва Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси атташеси ҳамда Миллий авиакомпаниямиз вакиллари томонидан муносиб кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 14 ноябрдан бошлаб Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Умра зиёратининг навбатдаги мавсуми учун ҳар куни биттадан авиақатнов йўлга қўйилган бўлса, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ўтган йилнинг 10 декабридан ҳар куни 2 та авиақатнов йўлга қўйилган эди.

1 февраль куни эрта тонгдан мунаввар шаҳарнинг муҳташам аэропортида юртдошларимиз Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов, Ҳаж ва умра атташеси, Мадина ишчи гуруҳи ҳамда ҳамкор “Ал-Ҳидоя” ширкати ҳамкорлигида муносиб тарзда кутиб олинди.

Умрачиларимиз Мадина шаҳридаги Қирол Муҳаммад ибн Абдулазиз халқаро аэропортидан Pullman Zamzam меҳмонхонасига замонавий автобусларда 30 дақиқа ичида етказиб келиниб, шинам хоналарга жойлаштирилди.

Умра сафарида Мадина, Макка ва Жидда шаҳарларида расмий хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сафарбар этилган юқори малакали шифокорлар ва тажрибали имом-хатиблар 24/7 соат давомида узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. Кўп йиллик тажрибадан келиб чиқиб, ҳар бир авиарейс шифокор ҳамроҳлигида амалга оширилади.

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши томонидан зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигида қуйидаги хизматлар  йўлга қўйилган:

- Саудия Арабистонида сафарингиз чоғида ҳар қандай ҳолатларда  туну-кун 24/7 тўхтовсиз ишлайдиган "Call Center" Амалиёт Маркази ишлаб турибди.

- Марказ ходимлари ўзбек, араб ва инглиз тилларида эркин сўзлашади.

- Президентимизнинг Фармонлари билан  Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳрида “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташе фаолият юритмоқда.

- “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгашининг Саудиядаги барча тадбирлари “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташе билан ҳамкорлигида амалга оширилади.

Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси  ҳамкорликда “Умра-2020” мавсумида қулай шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

***

Умра ибодатининг амаллари қуйидагилардан иборат:       

1.    Эҳром ‒ умранинг асосий шарти. Умра ибодати қабул бўлиши учун эҳромга кириш шарт.

2.   Тавоф ‒ Каъбаи муаззама атрофида айланиш. Тавофсиз умра бўлмайди.

3. Саъй ‒ Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.

4. Соч олдириш ёки қисқартириш.

“Ҳаж ва умра маркази” канали материаллари асосида тайёрланди

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, давоми...

00:00 / 28.07.2020 4262
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр давоми...

04:15 / 31.10.2020 2179
.Журналга quotҲилолquot деб ном танланишида ҳам ўзига хос бир анъанага амал қилинди. .Ҳилол, ndash янги чиққан ой давоми...

03:36 / 13.08.2023 1676
Оммабоп PrettyLittleThing бренди ўз реклама кампанияси учун биринчи марта қора танли ҳижоб ўраган моделни жалб давоми...

00:12 / 25.10.2020 2752