Бахт – ростгўйликда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал бўлади ва бахти рўёбга чиқади.

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ: “Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса улуғ ютуқдир”, деди» (Моида сураси, 119-оят).

Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, жаннат амали нима?” деди. У зот: “Ростгўйлик, банда агар ростгўй бўлса, яхши бўлади. Агар яхши бўлса, имон келтиради. Агар имон келтирса, жаннатга киради”, деди. У киши: “Ё Расулуллоҳ, дўзах амали нима?” деди. У зот: “Ёлғончилик, банда агар ёлғон гапирса, гуноҳ қилади. Агар гуноҳ қилса, куфр келтиради. Куфр келтирса, дўзахга киради”.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтди: “Ростгўйликнинг мени пастга тушириши (бу ҳол камдан-кам ҳолларда бўлади) ёлғончилик юқорига кўтаришидан кўра (бу ҳол камдан-кам ҳолларда бўлади) суюклидир”.

Ҳакимлардан бири айтди: “Ёлғончилик барча ёмонликларнинг тўпловчиси ва барча хорликнинг аслидир. Чунки у чақимчиликни келтириб чиқаради. Чақимчилик ёмон кўришни келтириб чиқаради. Ёмон кўриш душманчиликка олиб боради. Душманчилик билан тинчилик ҳам, бахт ҳам бўлмайди”


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
5ФАСЛФЕйсБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАРЭй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:01 / 16.07.2020 3320
Дунё машаққат диёридир. Энг шиддатли балоларга дучор бўлганлар ва улкан сабр кўрсатганлар эса давоми...

09:00 / 20.01.2022 4097
Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қалби Аллоҳ ва Унинг расулига бўлган иймонга тўла бўлган кишини дунёда яхши давоми...

22:00 / 17.12.2021 3546
Исломдан олдин қиз фарзандларини тириклайин ерга кўмган араблар, Ислом кириб келганидан сўнг унга атаб давоми...

09:00 / 13.12.2021 4307