Бахт – ихлосда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ихлос ва риё бир-бирига зид бўлиб, ҳеч қачон бир ерда бирлашмайди. Ихлосли одам Парвардигорига қаттиқ боғланган, сўзи ва амалида ростгўй, Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудотдан кучли эканини билади. Шунинг учун ихлосли банда Раббисини рози қилар, Унинг буйруқларига итоат қилар экан, инсонларнинг мақташи ёки ёмонлаши, фойда бериши ёки зарар бериши у учун бир хил.

Ихлосга тарихдан бир мисолни келтирамиз: мусулмон аскарлар деворлари мустаҳкам бир шаҳарни бир неча ой қамал қилишди. Тунларнинг бирида қўмондоннинг олдига бир аскар келди ва: “Мен девор тагидан бир йўл қазидим, у орқали шаҳарнинг ичига кириб боришимиз ва шаҳар дарвозаларини очишимиз мумкин. Мана шу йўлдан кириб борадиган аскарларни менга қўшиб берсангиз, агар дарвозаларни очсак, қўшин шаҳарга киради”, деди. Қўмондон унга аскарларни қўшиб берди, улар йўлакдан кириб, шаҳар дарвозаларини очишди. Қўмондон шаҳарга кирди ва тунда уни эгаллади.

Иккинчи куни жарчи махфий йўлни кавлаган аскарни қилган ишига яраша мукофотлаш учун чақирди. Лекин ҳеч ким келмади. Учинчи куни ҳам жарчи эълон қилди. Лекин фойдаси бўлмади. Тўртинчи куни бир аскар қўмондоннинг олдига келди ва: “Мен сизга махфий йўлни кавлаган кишини кимлигини айтаман”, деди. Қўмондон: “У қаерда?”  деди. Аскар: “У ўзини ошкор қилиш учун учта шарт қўйди”, деди. Қўмондон: “Унинг шартларига розиман, нима шартлар?” деди.

Аскар: “Унинг қилган ишига мукофот бермаслик, уни бирор кишига таништирмаслик ва бошқа уни қидирмаслик”, деди. Қўмондон: “Розиман”, деди. Аскар: “Ўша менман, бу йўлни Аллоҳ розилиги учун кавладим”, деди ва кетди. Қўмондон бу ҳолдан лол бўлиб қолди. Ҳар сафар намоз ўқиса, Аллоҳ таолодан Жаннатда ўзини ўша аскар билан бирга қилишни сўрар эди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Эримнинг муносабатлари ўзгарган...Ҳурматли устозМени афв этасиз, деган умидда бир савол сўрамоқчи эдим. Бу сатрларни минг андиша билан ёзяпман.Уч фарзандим бор. давоми...

21:18 / 27.03.2020 3453
Бу умматнинг қизиrdquoга мактуб Бир лаҳзалик ғафлатдан қандай халос бўлишни билмайман Қадрли устоз,Сиз билан анча олдин турли сабабларга кўра бир неча бор давоми...

05:42 / 28.07.2020 3444
Aёлдаги гўзаллик Қандай аёл гўзалроқТўрт томонимиздан қуршаб олган турли масалаларда кунига минглаб мусулмонлар мағлуб бўлишмоқда. Кимдир жонини, кимдир давоми...

23:18 / 28.02.2021 2861
Ибн Саба 14 асрдан буён фитна саҳнасидан ҳеч тушмади. Ўша даврда мусулмонларни бирбирига қарши қайраган мактублар айни қаламда ёзилганди. Ҳазрати Оиша, Талҳа ва давоми...

22:00 / 17.11.2021 2067