Масжидга меҳр қўйган ва катталарнинг меҳрини қозонган болалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжидга меҳр қўйган ва катталарнинг меҳрини қозонган болалар

Болалар билан фақат уларнинг тилини билганларгина чиқиша олади. Шу сабабли бола одамлар фақат пул тўлаб кирадиган концертларда йиғлайди, онасининг алласидан эса ҳузурланади. Онаси концертни, бола эса онасини тинглайди. Фарзанд гапиришни ҳам, ҳаётни ҳам онасидан ўрганади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан уларнинг тилида гаплашардилар. Баъзан қушчаси ўлиб қолган болакай билан дардлашар, баъзан эса сажда пайтида елкаларига чиқиб олган неваралари масжидни бобосининг елкасидан йиқилган жой деб эсламасин учун саждадан бош кўтармай, шу ҳолатда узоқ қолиб кетар эдилар. Муборак кечаларда масжидда шамчироқлар ёқиб қўйиш ғояси у ерни болалар учун байрам қилинадиган жойдек кўрсатиб, масжидга меҳр қўйишлари учун эди. Шундай байрамларда ширинликлар, шарбатлар, пишириқлар ҳам катталардан кўра кўпроқ болаларга тарқатиларди. Қурбон ҳайити куни намозга боришда, кўчаларда баланд овозда такбир айтишдан мақсад ҳам “Қўнғироқдек овозлари билан бир нималарни тушунтиришни севувчи болалар! Қани келинг, уйингиздан масжидгача бўлган кўчаларни такбир овозлари билан тўлдиринг!” дейиш эди. Каттанинг ибодатида руҳ ва маъно, кичикнинг ибодатида шакл- шамойил устун эди.

Саҳоба бўлиш учун мусобақалашган болалар

Ўтган асргача Ислом оиласининг барча аъзолари қиш кунлари печ атрофида йиғилиб, оила бошлиғи имомдан эшитганларини уларга айтиб берар ёхуд Қози Иёзнинг “Шифои шариф”ларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига алоқадор асарлардан ўқиб берарди. Саҳобалар болаларнинг қаҳрамонлари эди. Бири Умар ал-Форуқдек бўлиб низомини йўқотган дунёга адолатни қайтаришни, яна бири Али Муртазодек бўлиб, замонамиз Ҳайбарларининг эшигини Исломга очиш учун жанг қилишни орзу қиларди. Бир-бирлари билан олишсалар, умрида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган Холид ибн Валиднинг, яна бири Саъд ибн Абу Ваққоснинг ўрнида бўлишни исташарди. Бир жамоа “Қани Холид!”, бошқа бири “Бўш келма, Саъд!” деб қўллаб-қувватлаб туришарди. Балоларнинг бири кетса, бири келарди. Лекин мўминларнинг ҳаётида на маҳзунлик ва на умидсизлик бор эди. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир25 ваъдасига кўнгилдан ишонишган эди. Кейин Холиддек бўлганида озлар кўплар устидан, мўминлар кофирлар устидан доим ғолиб бўлишини билишарди. Шу боис ҳам эркаклар Холид ўрнида бўлиш учун мусобақалашишарди. Мўғил ва Салб ҳужумлари натижасида тарқоқ ҳолга келган Ислом оламида азоб ва изтиробнинг ҳар туридан бор эди. Лекин умидсизликнинг бирор тури ҳам йўқ эди. Чунки ҳар нарсага қодир бўлган Аллоҳ азза ва жаллага ишонишар ва Унгагина таваккул қилишарди. Агар улар Унинг динига ёрдам берса, билишардики, Аллоҳ ҳам уларга ёрдам қиларди. Бунга ўта қаттиқ даражада ишонишарди. Чунки тарих давомида доим шундай бўлган эди. Қўмондони шаҳид бўлган қўшинлардаги мужоҳидлар ёки қўшини тарқаб кетган қўмондонлар душман ҳудудини ёриб кирганида, кўз олдиларида ёшлигида ўйнаб юрган Холид ёки Саъд жонланарди.

Қизларнинг вазифаси

Қизлар ҳам баъзан турмуш ўртоғининг ҳидоятга эришишига васила бўлган Умму Ҳаким, баъзан эса Маккада ёлғиз боши билан жидду жаҳдни давом эттирган Умму Шарик каби бўлиш учун ўзаро беллашардилар. Қизлар бу беллашувларда Холидларга (яъни Холид каби бўлишга интилган йигитларга) рақиб бўлиш учун эмас, Холидларни вояга етказиш учун қатнашардилар.

Саҳобаларнинг фарзанд тарбияси

Қуръони Каримни уммати Муҳаммадга болаларнинг орзулари бўлган саҳобалар таълим берди. Ислом байроғи улар орқали юксалди. Улар ўз фарзандларини қандай тарбиялаган бўлишса, тобеъинлардан тортиб то бугунги мусулмонларгача фарзандларини бир манҳажда тарбия қилдилар. “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг!”26 оятини тинглаган саҳобалар, болаларини шердан асраб-авайлашгани сингари дўзах оловидан асрадилар.

Давоми бор...

 

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси 

 

-----------------------------------------

25 Тавба сураси, 32-оят.

26 Таҳрим сураси, 6-оят.

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон одобиИЗН СЎРАШ ОДОБЛАРИҲар бир инсон бу дунёда ўз аҳли оиласи билан роҳатфароғатда яшаш учун бир давоми...

00:34 / 05.08.2020 2625
Қизим, фарзандингга Aбу Бакрни танит Молини, жонини фидо қилаётганда, бир лаҳзалик тараддудни муҳаббатга давоми...

08:00 / 12.02.2022 3385
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 5188
Aёлдаги гўзаллик Қандай аёл гўзалроқТўрт томонимиздан қуршаб олган турли масалаларда кунига минглаб давоми...

10:18 / 01.03.2021 3865