Бахт – ҳавои нафсни жиловлашда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким ҳавои нафсини жиловласа ва шаҳватлари унга эгалик қилишига рухсат бермаса, оқил ва ҳавои нафсининг эгаси деб номланади, дунё ва охиратда бахтли бўлади. Подшоҳлардан бири зоҳид бир олимни зиёрат қилди. Унга салом берди. Зоҳид олим хотиржамлик билан саломга алик олиб, эътибор бермади. Бундан подшоҳнинг жаҳли чиқиб: “Мен сенинг подшоҳинг бўлсам, менга эътибор бермайсанми?” деди.

Зоҳид табассум қилиб: “Менинг қулларим сенинг подшоҳларинг бўлса, қандай қилиб сен менинг подшоҳим бўласан?!” деди. Подшоҳ: “Қулларинг ким?” деб сўради. У: “Улар шаҳватлар, улар сенинг подшоҳларинг, менинг қулларим!” деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло Ўзининг китобида ҳавои нафсни қоралаган ва унга эргашишни унга ибодат қилиш каби деб айтган. Чунки ҳавои нафс инсонга хўжайин бўлса, унинг вақтини олади, фикрини банд қилади, Аллоҳ таоло ва Унинг шариатини унуттиради, ҳавои нафсини рози қилиш учун ҳалол ишни ҳам, ҳаром ишни ҳам қилаверади. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!” (Фурқон сураси, 43-оят).


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
МУҚАДДИМААгар инсон ҳаётнинг моҳиятини англаганида унда бахтни рўёбга чиқарадиган кўплаб сабабларни давоми...

03:58 / 26.06.2021 6967
Аёлингизни ерга урманг. Зеро, унга қаратилган ҳар қандай ҳақорат унинг қалби ва ақлида ўрнашиб қолади. давоми...

23:00 / 09.03.2022 10866
Aёлдаги гўзаллик Қандай аёл гўзалроқТўрт томонимиздан қуршаб олган турли масалаларда кунига минглаб давоми...

10:18 / 01.03.2021 5002
Кўпинча оммавий саҳифалар ёки ўзида кўп ёки кам сонли фейсбукчиларни йиғувчи гуруҳлар notndash булар ғафлат, давоми...

03:09 / 11.06.2020 3526