Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлнинг меҳнати ва таҳсил вазияти
аввали қуйидаги линкда: http://www.muslimaat.uz/muslima/fitrat/item/1711-allohga-iymon-keltirgan-yow-qizlar
Аёлнинг ўзи ва оиласи учун ризқ-насиба излаш мақсадида меҳнати ёки уммат учун фойдали бир соҳада тадқиқ ва таҳлилда қатнашиши, таҳсил олиши, таҳсил бериши ҳақида Исломнинг ҳукми эркаклар билан айнидир. Яъни бу масалада эркак ва аёллар бошқа соҳаларда бўлгани каби тенгдирлар.Ислом таълимотининг қайси бир ҳукмига назар солманг, аёл меҳнати ва таҳсил олишини ман этадиган, таъқиқлайдиган жойини тополмайсиз. Агар бу хусусда бирор нарса учрайдиган бўлса, у ҳам бўлса ҳаромларга боғланиш эҳтимолини йўқотиш учундир. Масалан, эркаклар ёнида Исломнинг аёллар учун қўйган қоидаларини бажариш имконидан маҳрум қолса ёки унинг меҳнати эркакларнинг ишлаш ва ризқ йўлларини кесса, торайтирса, бу ҳолларда аёллар учун чегаралаш бордир. Чунки бу каби ҳолатлар бирикиши натижасида эркакларнинг, хусусан, оилаларига даҳлдор масалалари қаршисида, умуман эса, Ислом умматининг йирик масалалари қаршисидаги масъулиятларини идрок этишлари жиҳатидан муаммоларга сабаб бўлади. Бу масала ушбу машҳур қоидага боғлиқдир: «Вожибнинг фақат ўзи билан тамомланган ҳар нарса вожибдир. Аммо бирор ҳаромнинг аралашуви туфайли рўёбга чиққан ҳар нарса ҳаромдир». Яъни қилинадиган иш нақадар қонуний ва ҳатто шарафли бўлса-да, аёлнинг шариатда белгиланган вазифаларига риоя қилишига тўсиқ қўйса ёки оятда зикр этилган яқин эркаклардан ташқари бегона эркакларнинг ёнига ўралмасдан чиқишга мажбур бўлса, бундай иш ўз-ўзидан соқит бўлади. Бу вазиятга тушиш эркакларга ҳамда аёлларга мутлақ ҳаромдир. Чунки бу каби ҳолда баробар бўлишлари аёлнинг у ердаги эркаклар олдида яланғочлик гуноҳига ботиши, эркакларнинг ҳам унга тикилиши, у билан суҳбатда бўлиши туфайли фитнага тушиш эҳтимоли ҳисобидан ҳар икки томон ҳам гуноҳ қилган бўладилар. Аслида аёл меҳнати ҳалол бўлишига қарамай, Ислом динининг аёл ва эркак орасида тақсимлаган ижтимоий талаб ва масъуллик тарозисининг палласида ўзгариш сезилса, шу заҳоти аёл меҳнати таъқиқланади. Бу фикрларимизни бироз тушунтирадиган бўлсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Ислом шариати икки жинснинг (аёл ва эркак) муносабатлари чегараларини белгилар экан, уйланиш шартини қўйиб, қонуний асосларга таянади. Бу жинслардан бири фақат изланган (матлуб) бўлиб, у дастурга хизмат этади. Бошқаси эса изловчи (толиб) бўлиб, у ғоя йўлида ижтимоий яшаш тарзини тартибга солиб, шарафлари ва иззатларини муҳофаза қилади. Акс ҳолда бу муносабатлардан кутилган тенглик низоми бузилади. Бу алоқалар соғлом жинсий тамаллар асосига қурилиши, икки жинсининг муносабатлари бу йўл билан, яъни никоҳ билан қонунлаштирилиб ва шу йўл билан рўёбга чиқади. Бу усул (бирининг матлуб, иккинчисининг толиб) бўлиши икки жинснинг алоқаларини ўрнатишда, тартибга солишда ягона кўприкдир. Фақат барча шартлар ва чегараланишларга риоя этган ҳолда кўприкдан ўтилса, ўшанда бу низом соғлом ҳолда ривожланади. Шундай қилиб ғоя бўлган бошқа жинс изланади. Демак, қайси бирининг изланишини билмоғимиз лозим? Аёлнингми, эркакнингми? Юқорида эслатиб ўтилган соғлом низом рўёбга чиқишида энг саҳиҳ йўл аёлнинг доимо изланган, эркакнинг эса доимо излаган (қўлга киритишни) истаган тарафда бўлишларида яшириндир. Чунки аёл ўзини қарши жинсни, эрини излашга элтадиган бир руҳий ҳолат ичида бўлса, жинсияти билан алоқадор хусусий ва фитрий аниқлигини йўқотади. Илло, бунинг сабаби ушбудир: «Аллоҳ таоло аёлни эркакдан завқ ва роҳат оладиган тузилишда эмас, балки яна ҳам зиёда —эркакка завқ ва шавқ берувчи бир тузилишда яратгандир. Ўзини бу шаклда кўриб, қабул этса ва эркакнинг ҳам бу туйғуларни қабул этганини бутун туйғулари ила ҳис қила олса, севинч ва роҳатга қовушади. Зотан, ана шу сабабдан ҳам севги ташаббуслари, кўнгил овлашга уринишлари кўп ҳолларда эркак тарафидан содир бўлади. Аёл эса бу таъсир фаолиятларга ёқимлилик ва нозлилик доирасида жавоб беради». Бу масаланинг бир тарафи... Бошқа тарафи эса эркак аёл жинсининг ўзини излаган, яъни фаол табақа эканини кўрса ва у ёки бу ҳолда аёлларнинг ўзига суйкалганини мушоҳада этса, юқорида зикр этганимиз комил маънодаги табиий гўзалликлар мажмуаси бузилади, мувозанат йўқолади. Қоида ва низомнинг устунлиги негизи таъсирини йўқотади. Чунки мадомики аёл эркакни излар экан, табиийки, унинг дунёсига суқилиб боради. Шундай экан, эркак нима учун ўзини бирор бир тартибга, низомли ҳаётга мажбур этсин? Нима сабабдан шаръий низомнинг талаблари асосида никоҳ риштасига боғлансин? Зотан, арз ва талаб қонунининг мантиғи бу нарсани қабул қилолмайди. Ғарб ҳаёт тарзи ҳукмрон бўлган бир қатор минтақаларда шу қадар ваҳимали воқеалар майдонга келмоқдаки, аксарият ҳолда аёл эркакни изламоқ, талаб этмоқ вазиятига тушмоқда. (Ҳаёт тарзи аёлларни бу ҳолга тушишга мажбурламоқда. Бунга мисоллар кўпдир. Бунинг сабаблари ғарбликларнинг ҳаётга қараш мантиғидан изланиши керак.) Хўш, бунинг натижалари қандай бўлмоқда? Бир аёлнинг ўзига ҳақиқий эр топгунига қадар неча бор алдангани ва қанча эркак томонидан ўйнатилганини англаган пайтимизда бу саволнинг жавобини осонгина топамиз. Бундай ҳаёт тарзиниг оқибати, яъни аёлнинг эркак излаши (бу ерда ғарб кўчаларидаги аҳвол ҳақида гап бормоқда), эркакнинг ортидан қувиб юриши натижасини эркаклар ҳам кўрдилар. Лаззат фурсатлари оёқларига келди ҳам, осонлашиб, кўпайди ҳам. Ҳатто бу борада аёлларни роҳатсиз этмоқдалар, яъни уйланишдан қочиб, аёллар ўзларини кўпроқ излашини ва орзу қилишини истамоқдалар. Демак, кўриниб турибдики, аёлнинг эр излашга чиқиши унинг йўқотишнинг энг аҳамиятли сабабларидан биридир. Жинсий эркинлик бир қанча омиллар сабабли ёйилгандир. Бироқ бу таъкидлаганимиз сабаб энг аҳамиятли омилдир.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv3VP7CsjTCBMembed

15:41 / 27.10.2016 5981
Инсон яшаш учун ейиши керак, аксинча, ейиш учун яшамаслиги зарур. Улуғ ҳаким Арастудан «Сен нега сира касал давоми...

11:58 / 25.11.2016 7553
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пишган давоми...

07:45 / 14.10.2016 3020
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин Вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ Бу йилги давоми...

14:54 / 31.01.2017 4119