Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ижмо нуқтаи назари ва ихтилоф натижаси

Юқорида зикр этилган далилларнинг натижаси шундай тўпланиши мумкин. Мусулмонларнинг имомлари шу нуқтада ижмо этганлар:

1. Мусулмон аёл Аллоҳ таоло зикр этган яқинларидан бошқа ҳеч кимнинг ёнида юзи ва қўлларини, бошқа жойларини очиб кўрсатмаслиги керак.

2. Аёл атрофида ўзига ҳаром нигоҳ билан қараган ёмон ниятли кимсалар борлигини ҳис этса, унга доимий тарзда тикилиб туришса, ҳаром бўлмиш бу ҳаракатни уйдан чиқиб кетиш, уйга кириш ёки юзини тўсиш билан йўқ этолмаса, у ҳолда юзини ҳам, қўлларини ҳам беркитиш лозимдир. Бундай ҳолда юз ё қўлини очиқ тутиши қатъиян жоиз эмас.

Бу ҳолда ал-Хатиб аш-Шарбини «Имомул ҳаромайн»дан нақл этилган ҳукм кучга киради: «Мусулмонлар аёлларнинг юзлари очиқ ҳолда ташқарига чиқишларини таъқиқлаш кераклиги хусусида иттифоқдирлар».  (Мағнил-Муҳтож III, 129).

Шунингдек, Қуртубий ҳам шунга ўхшаш бир ривоят келтиради. Унда Моликий имомларидан бўлган Ибни Ҳувайздан нақл этилади: «Агар аёл гўзал бўлса, фитнага жазб этадиган даражада жозибадор эканидан қўрқилса, буни асраш, сақлаш учун юзи ва қўлларини беркитиши керак» (Тафсирул-Қуртубий, XII, 284).

Ҳанафийлардан Дуррул-Мухторнинг соҳиби шундай дейди: «Бирор бир ёш аёлнинг бегона эркаклар орасида юзини очишининг олдини олиш керак. Ҳаром ва маҳрам эканлиги учун эмас, фитнага гирифтор бўлиш қўрқувидан юзини очтирмаслик лозим. Қолаверса, ёш аёлнинг юзига тикилмоқ ҳам жоиз эмас» (Ад-Дуррул-Мухтор, I, 2841 Ибни Обиддин).

Шундай қилиб, ҳар икки гуруҳ имомлари ижмода собитдирлар. Хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам, дея қабул этган ханбалийлар ва бир қисм шофеийлар бўлсин, хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам (аврат деб) билмаган ҳанафийлар, моликийлар ва баъзи шофеийлар бўлсин, аёлнинг атрофида ўзига шаҳват билан тикилган ёки тикилиш эҳтимоли бўлган бириси бўлса, фитнадан қўрқилгани учун юзини тўсиши керак, дейдилар. Бугун шундай бир фитнанинг йўқлигини ким айта олади? Кўча-кўйларда аёлларнинг шаҳват-ла сузилиб юришлари борган сайин ошаётганини ким кўрмайди дейсиз?

Яна имомлар иттифоқ ҳолидадирларки, аёлларнинг юзларини таълим олиш ва даволаниш асносида очишлар, шунингдек, гувоҳлик пайтида ёки бирор зарурий тадбиқотга қўшилганида очиши жоиз бўлади. Амалда бу уч нуқта барча имомлар ва фақиҳларнинг ижмолари билан собитдирлар.

Бироқ буларнинг ташқарисидаги баъзи нуқталарда ихтилоф мавжуддир. Масалан, ўзига шаҳват-ла тикилиш эҳтимоли бўлмаган умумий йиғилишда жамоа орасида аёл юзини очиши хусусида (бугун бу қараш бир кўринишдан иборатдир) ихтилофга кирганлар. Яъни баъзи олимлар бу хусусда беозорлик борлигини кўрсалар-да, баъзилари аёллар мутлақо юзларини ўраб олишлари кераклигини таъкидлайдилар. Аёлнинг кийим-бошига доир исломий ҳукм ана шундайдир. Бу борада Ислом уламоси бир ҳукмда иттифоқдирлар. Бу қарашларида Қуръони Каримдан очиқ-ойдин қонунларга ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидаги собит ва саҳиҳ ҳадисларга таянмоқдалар.

Энди бундан кейин саҳобаларнинг, тобеъинларнинг ёки бошқа бирларининг аёлларида Қуръон ва суннатга таянган имомларнинг ижмоларига қарши хусусий воқеалар ва ҳаракатларга юзма-юз келсак (бир жойда эшитсак, ўқисак), булар Қуръон, суннат ва имомларнинг ижмои далиллари билан собит бўлган Аллоҳ таолонинг ҳукми ила орадан олиб ташланиши керак. Йўқса, Аллоҳ сақласин, Аллоҳниг ҳукми бу ҳаракатларга кўра ўзгартирилмайди.

Бу ҳақиқатни англагандан кейин шуни билишимиз керакки, Ислом шариатининг манбалари аёл киядиган кийим-кечакнинг шаклини ва турини тайин этмаган, белгиламагандир. Талаб қилинган нарса фақат аёл вужудини беркитишдир. Аёл вужудининг бирор-бир жойининг гўзаллигини тайин этилган яқинларидан бошқа ҳеч кимсага кўрсатиш жоиз эмас. Бу шартларда аёл кийим-кечагининг энг уйғуни тўпиқларига қадар узун бўлганидир. Агар тўпиқларидан юқорида қолса, оёқлар қалин жўроб, пайпоқлар билан беркитилса-да, барибир, макруҳдир.

давоми бор

Мавзуга оид мақолалар
Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина, ёш болага овқат чайнаб бериш, зарурат давоми...

15:05 / 18.11.2016 4396
Шу кунларда Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусбоқа ўтказилиб, унда университетнинг барча истаган давоми...

18:52 / 21.12.2016 3144
gallery linkfile ids5873,5838,5842,5846,5847,5849,5851,5852,5853,5854,5857,5858,5859,5860,5861,5862,5863,5865,5867,5868,5869,5870,5871    Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад давоми...

18:49 / 04.02.2017 10854