«SHANEL # 5» атири таъқиқланиш хавфи остида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қатор ўта машҳур атирлар, шу жумладан, кўпчилик аёлларнинг севимли атири бўлган «Shanel #5» («Chanel #5») таъқиқланиши ва уларнинг сотувдан олиб қўйилиши хавфи туғилди. Сабаби, бир қатор ароматларда аллергия қўзғайдиган моддалар борлиги.

Одеколон ва атирлар яратилишида парфюмерлар қарийб юз йилдан бери дарахтлар мохининг алоҳида кўринишидан фойдаланиб келишган. Мазкур мох Евро иттифоқда аллергенлар рўйхатига киритилган, деб таъкидлайди ИТАР ТАСС.« Miss Dior»,« Shalimar Guerlain», «Angel», шунингдек, «Chanel #5» каби атирлар ҳам таъқиқланиш хавфи остида.

«Shalimar Guerlain» – бу, аёллар учун аромат бўлиб, шарқий (шарқона) гуллар аромати гуруҳига мансуб. Бу ёқимли аромат 1921 йилда топилган. Ушбу атир 1925 йил Парижнинг Катта саройидаги Бутуниттифоқ кўргазмасига қўйилган. Унинг аромати ва номи малика Мумтоз Маҳал (Ҳиндистондаги Бобурийлар салтанати. -М.Р.) тарихи билан боғлиқ. Шоҳ Жаҳон ўз аёли бўлган Мумтоз Маҳал шарафига, оламнинг мўъжизаларидан бири бўлган муҳташам Тож Маҳал қасрини қурдирган.

«Chanel #5» («Shanel #5») атири 1921 йил парфюмер Эрнест Бо томонидан яратилган. Фирма яратган афсонага кўра, Коко Шанел жаноб парфюмердан аёлларнинг ҳиди келадиган, аёллар сунъий ароматини яратишни сўраган. Парфюмер Эрнест Бо алдегидлар – гулларнинг синтетик ҳидидан фойдаланишни синаб кўрган. Шу ўринда айтиш жоизки, Эрнест Бо Россия императори саройида парфюмер хизматини ўтаган. Лекин, 1917 йил болшевиклар революцияси даврида Россиядан Парижга қочиб кетишга мажбур бўлган.

Мавзуга оид мақолалар
Раҳматли бувам «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу давоми...

16:05 / 07.03.2017 5914
«АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида жўш ураётган кучли довул «Санди» давоми...

19:26 / 02.12.2016 3664
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Исломда поклик иймондандир. давоми...

18:52 / 12.11.2019 3044
embedhttpswww.youtube.comwatchvFzo55xyN9Sofeatureyoutu.beembed

19:54 / 06.07.2018 3839