Уй интерьерининг ранглари кайфиятга қандай таъсир қилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Қизил

Нерв тизимини  ҳаяжонлантиради, асабийлаштиради. Организмнинг барча тизимлари ишини, юрак уриши, нафас олишни  тезлаштиради ва  чарчатади. Бу ранг – меҳмонхона ёки иш кабинетларига мос. Баъзида ётоқхоналарга ҳам қўллашади.

  1. Олов ранг

Фаолликни оширади, уйга шинамлик ва илиқлик руҳини беради. Бу ранг – меҳмонхона, ошхоналарга тўғри келади.  Тезроқ уйғонмоқчи бўлганлар учун эса ҳаммомга ишлатса ҳам бўлади.

  1. Кўк

Ишга бўлган лаёқатни сусайтиради. Хонага тинчлик ва уйғунлик кайфиятини беради. Бу ранг – ётоқхона, ҳаммомга ҳамда ўғил болалар ётоғига мос келади.

  1. Сариқ

Одамнинг кўриш рецепторларига яхши таъсир қилади. Диққатни жалб қилади ва жамлайди. Қувватни оширади. Бу ранг – иш кабинети, ошхона, даҳлиз ва меҳмонхоналарга тўғри келади.

  1. Яшил

Тарангликни сусайтиради, оғриқни камайтиради. Хонани «очади». Бу рангнинг  ёрқин туслари ошхонага мос келади. Тўқроқ туслари,  масалан, зайтун ранги – ётоқхоналарга, оч феруза ранглари эса мактаб ёшидаги болалар хонасига мос келади.  

  1. Пушти ранг

Пушти – нафислик, уйғунлик ранги бўлиб,  оптимистик руҳиятга чорлайди. Бу рангнинг бўғиқ туслари қизлар хонасига, меҳмонхонага эса ёрқинроқ туслари тўғри келади.

  1. Бинафша ранг

Бинафша ранг ўзига хос бўлиб, асаб тизими учун қабул килиниши қийин бўлган ранглар турига киради. Яшил ранг билан уйғунлашганда, оптимистик руҳиятга чорлайди ва фаолликни оширади. Бу рангнинг бўғиқ туслари қизлар хонасига, ёрқин туслари эса  даҳлизларга мос келади.  

  1. Қора

Уй эгасининг нозик таъб ва дидини кўрсатади. Бу ранг  бошқа ранглар билан уйғунликда  меҳмонхона, даҳлиз ва иш кабинетларига мос келади. Оч, илиқ ранглар билан уйғунликда эса ошхонага ўзига хос кўрк бағишлайди.

  1. Оқ

Яхши кайфиятни уйғотиб, фаолликни оширади. Поклик ва енгиллик рангидир. Бу ранг бошқалар билан уйғунликда ҳамма хоналарга тўғри келади. Оқ рангдаги хона ўзига нисбатан кенгроқ  кўринади.

 Рус тилидан Гўзал таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун давоми...

14:51 / 30.03.2017 4166
 Ҳақ тўсилган эмас. Балки сен назардан тўсилгансан. Зотан, У Зотни бир нарса тўсса, албатта, уни беркитган давоми...

15:07 / 27.02.2018 4050
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

13:06 / 25.02.2019 3405
Масаллиқ 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, давоми...

07:55 / 26.01.2017 3643