Ухдуд эгалари қиссаси (9)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Мўъжиза, каромат ва сеҳр

Йигит кўр, пес ва бошқа дардларни худди Исо алайҳиссаломдек даволайдиган бўлибди. Хўш, йигит ҳам худди Исо ибн Марямдек пайғамбармиди? Йўқ, асло.

Фарқи шундаки, Аллоҳ таоло йигитга каромат, яъни мўъжизанинг кичикроқ кўринишини ато қилган эди. Яъни каромат – пайғамбарлар мўъжизасининг кичикроқ кўринишидир. Каромат дегани «икром, эҳтиром» кўрсатиш маъносидан олинган.

 Йигитнинг ҳалоллиги, поклиги, ибодатда собитқадамлиги, қалбида Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат йўқлигидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга Исо алайҳиссалломга берган мўъжиза каби кўр, пес ва бошқа дардларни даволаш қобилиятини икром тариқасида тақдим этди. Ийсо алайҳиссалом мўъжизасининг йигит кароматидан афзаллиги шунда эдики, у Зот Пайғамбар  сифатида Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтирар эди. Йигит эса бу даражада каромат кўрсата олмасди.

Агар сиз ҳам пайғамбарлар йўлидан юриб, солиҳ амаллар қилиб, ихлосингиз, ибодатингиз, нафл ибодатларингиз, зикр-риёзатларингиз билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилсангиз, Аллоҳ таоло сизни солиҳ бандаларни синагандек синайди. Сизни ҳам, иншааллоҳ, пайғамбарларга хос мўъжиза бўлмаса-да, унинг кичикроқ кўриниши – каромат билан мукофотлантиради. Валлоҳу аълам.

Шу ўринда бир савол туғилади. Демак, бир одамда одатдан ташқари иш содир бўлса, у аҳли тақво ва солиҳ одам бўладими? Йўқ, асло! Пайғамбардан бошқа аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бўлади. Нотўғри йўлда юрган одамдан шундай иш содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади. Буни унутмаслигимиз керак.  Ухдуд эгалари қиссасида ҳам йигитда содир бўлган ғайри одатий ҳолат – каромат, саройдаги амалдорники эса сеҳр эди.

«ilmfruits.com» сайтидан таржима қилинди.

Таржимон: Саидкомил

Мавзуга оид мақолалар
Рамaзон кирмаган хонадон борми     Ҳар йили мусулмонлар томонидан интиқиб кутиладиган, Аллоҳ таолонинг давоми...

14:49 / 15.06.2017 2876
1. Саждадан қайтганда ғоз ҳолга келиш. 2. Саждага кетаётганда аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва сўнгра давоми...

18:28 / 09.12.2016 3153
  Қадриятга айланган суннатлар Ўзбек халқи ўзининг миллий урфодатлари, гўзал қадриятлари билан бошқа давоми...

18:48 / 04.12.2018 2628
«Истинжо» деб инсоннинг икки чиқарув аъзосини сийдик ва ахлатдан тозалашга айтилади. Анас розияллоҳу давоми...

11:13 / 29.11.2016 5486