Сўранг, жавоб берамиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туғишни буткул ман қилиш мумкинми?


Ҳозирги пайтда тиббиётда фарзанд кўришни буткул ман қилиш деганда, эркакнинг уруғ келадиган томирини кесиб қўйиш ёки аёлнинг бачадон оғзини тугиб қўйиш тушунилади. Бундай қилиш ҳаромдир.


Қадимда фарзанд кўришдан тийилиш учун «ихтисоъ» (бичиш) деб номланган амалиёт бўлган. Баъзи саҳобалар ҳам ибодатга кўпроқ вақт ажратиш умидида ўзларини бичиб олиш ҳақида сўрашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бу ишдан қайтарганлар.


 Саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга ижозат берганларида, биз ҳам ўзимизни бичиб олган бўлар эдик», деганлар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: «Усмон ибн Мазъун аёлидан ажралиб олмоқчи бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни рад қилганлар. Агар изн берганларида эди, биз ўзимизни бичиб олар эдик», деганлар.


 «Фатавои Оламгирия» китобида: «Одам боласини бичиш ҳаромдир», дейилган. Бу амалиёт наслни буткул тўхтатишга сабаб бўлгани учун буткул ҳаромдир. Лекин юзага келган ноқулайликлар туфайли ҳомиладорликдан вақтинча ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш ҳаром эмас. Масалан, фарзандларни тарбиялаш, уларни парвариш қилиш учун узрли ҳолат юзага келса, ҳомиладорликдан вақтинча ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш макруҳ бўлмайди. Аммо бу каби узрлар бўлмаса, ҳомиладорликдан ҳимояловчи восита, услуб ва амалиётлардан фойдаланиш макруҳдир.


 Фарзандли бўлишга сабаб бўладиган аъзоларни буткул ишдан чиқариб, яроқсиз ҳолга келтириш Аллоҳ таолонинг яратган хилқатини ўзгартириш ҳисобланади.


  Муфтий Абу Бакр Жобир Қосимий, Муфтий Рофиуддин Ҳаниф Қосимийнинг «Тиббиётга оид янги фиқҳий масалалар» китобидан

  Замира Тўйчиева таржимаси


"Омина" журналининг 2024 йилги 3-сонидан олинди.


@muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Эмизаётган онанинг ҳолати боланинг руҳиятига таъсир этади. Бу ҳолат асосий аҳамият бериладиган муҳим давоми...

02:07 / 22.03.2023 1807
Aссалому алайкум Шифокорлар икки йил олдин бир яқин инсонимга эпилепсия деган диагноз қўйишган эди. Ёши 22 да, давоми...

23:18 / 20.05.2022 6486
Мен шифокорман, шу сабабли профилактика даволанишдан анча арзон тушишини биламан. Юртимизга ҳали давоми...

02:04 / 02.05.2020 3331
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

23:21 / 19.10.2022 3394