Қулай бола - қул бола.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қуллик психологияси нима, қандай қилсак «қул» эмас, эркин шахсни жамиятга етказиб бера оламиз? Бугунги мақоламиз шу хақда.

  Болалар хам одам. Доим буйруқларга бўйсуниб ўсган бола қул бўлади. Худди шундай, албатта қул бўлади.  Бола бу алоҳида шахс, бизни давомчимиз эмас, алоҳида мустақил шахс, бошқа одамлар билан қандай гаплашсак, худди шундай мулоқот қилишимиз керак бўлган шахсдир. Акс ҳолда у қулдан бўлак кимса эмас!


  Болага нисбатан кибр, ман-манликда бўлиш уларни тушунмасликка, уларни озми-кўпми тажрибаларига ҳурматсизлик билан қарашга олиб келади. Болага «юқоридан» қарар экансиз, у  қулликка кўника бошлайди, пастдан тепага қарашга, «лаббай хўжайин» дейишга ўрганади.


 Бола билан умумий мулоқот тилини топиш учун унга буйруқ оҳангида эмас, суҳбатдошига қизиқиш билдирган каби, педагогик мақсадларсиз мулоқотда бўлиш керак. Авторитар тарзда мулоқот қилсангиз, бола сўзсиз бўйсунишга, оҳир-оқибат қул бўлишга тайёрланиб боради.


 Болалар - хусусий мулкингиз эмас! Бола отаси ёки онаси чизган чизиғидан эмас, ўзи яратган йўлдан юришга ҳақли. Она ёки ота бола атрофида ўз реал хаётини шакллантирмасдан, уни ўз мустақил ҳаётига, ўз реаллигига эга бўлишига имконият яратиб бериши лозим.


 Болани қандай қилиб ижодкор, эркин шахс сифатида улғайтириш мумкин?

Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар ота-она ҳаётга бўлган қарашларини болага сингдира бошлашса, у бировни фикрига тобе, ўз мустақил фикрига эга бўлмаган шахсга айлана бошлайди. Агар бола тазйиқларсиз  ўз реал ҳаётини ярата олса, ўз ҳаётининг ижодкорига айланиб боради. Ота-онани вазифаси - болага ўзиникини сингдириш, уқтириш эмас, боласидаги қобилият ва қизиқишларни сезиб, шуни ривожлантиришга замин яратишдир.

Ўз ҳаётини ўз қизиқишлари асосида қурган болагина келажакда баҳтли яшаши мумкин. Агар болалигида кўпгина машғулотларга борган бўлса, ўшаларни ичидан кўнглига ёққан машғулоти билан умр ўтказиши ва бу билан «ўзлигини топиши», «мен» ини топиши мумкин. Агар бундай машғулотларга бормаган бўлса, бу хам муаммо бўлиши мумкин.

— Болалар ва мактаб.

Кўпинча ота-оналар боласини мактабда олган баҳоларига қараб баҳолай бошлашади. Мактаб болани ўйлашга, эркин фикрлашга ўргатмайди, афсуски. Энг аълочи бўлган бола хам ҳаётда баҳтсиз бўлиши мумкин, агар у баҳтли бўлишга ўргатилмаган бўлса, бахтни туймаган бўлса. Мактабда олган баҳоларимиз бизни баҳтли қилиб қўймайди.

— Бола ва дам олиш. Бола дам олаётгандаги вақтини хам ота-она белгилаб бергиси келади. Айтингчи ҳурматли ота-она, сиз дам олаётганингизда кимдир қандай дам олишни ўргатса, сиз қандай аҳволга тушасиз?  Ёқмайди-я? Худди шундай ҳолатга болангиз хам тушади.

— Бола ва меҳнат. Қилаётган ишимиздан қониқаётганимизни фарзандимиз сезиши керак. Шундагина у меҳнатни мажбурий эмас, чин дили билан қилишни ўрганади.

— Бола ва тарбия. Болага тарбия эмас, муҳаббат керак.


Ота-онанинг энг асосий вазифаси, бировга итоаткор  ва қулай қул эмас, эркин, баҳтли  шахсни тарбиялашдан иборатдир!

Др. Гавҳар Дарвиш

@muslimaatuz

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Тарбия нима Тарбияrdquo сўзи арабча робаrdquo феълидан олинган давоми...

08:00 / 17.02.2020 4348
БиласизмиЮртимизда болалар сони қанчаЎзбекистон аҳолисининг 10 миллионга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар давоми...

03:32 / 02.06.2020 3548
Одоб улуғ фазилатларга эришишга сабаб бўладиган асосий восита ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир замон ва давоми...

02:39 / 31.01.2020 4469
Мусулмон кишининг ҳар доим эҳтиёжи тушиб турадиган ишлардан бири ғусл қилиш ҳисобланади. Жунубликдан давоми...

04:32 / 22.02.2020 8620