Рамазон ойида саҳарлик қилишнинг тўғри қоидаларини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Рамазон ойида саҳарлик қилишнинг  тўғри қоидаларини биласизми?

Шифокор Гулбаҳор Саттарова жавоб беради:

Аввало 200 мл илиқ сув ичиш керак.
 Кейин 20 дақиқадан сўнг бирор қуюқ, қувватли  таомни (палов, шашлик, димлама, сомса...)   кўкатли ва сабзавотли салати билан ейиш керак.
Саҳарликни бомдодга яқин қилишни тавсия қиламан.  Сабаби саҳарликдан сўнг озроқ жисмоний ҳаракат қилиш (бомдод намозини ўқиш) озуқани ошқозонга яхши ўрнашишига ёрдам беради.

Умуман олганда аввало суюқлик ва ширинликлар, кейин мева, сабзавот ва салатлар, энг охирида таом истеъмоли бўлиши керак. Табиий бўлмаган рангли,  газли ичимликлар ичиш ҳам зарарлидир. Аслида тўғри ва тартибли овқатланиб, рўза тутиш   организмнинг сифатли ва  фойдали тозаланишига, қийналмасдан рўза тутишига, ибодатларга чаққон бўлишига имкон яратади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Шифокор Гулбаҳор Сатторова жавоб берадиndash Ифторликни энг муҳим қоидаларидан бири, озуқалар истеъмолини давоми...

02:16 / 08.04.2023 3271
Мен шифокорман, шу сабабли профилактика даволанишдан анча арзон тушишини биламан. Юртимизга ҳали давоми...

02:04 / 02.05.2020 4428
Бомдодга ухлаб қоляпман...Ассалому алайкум Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман давоми...

01:03 / 22.09.2022 10032
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

23:21 / 19.10.2022 4594