Бомдодга ухлаб қоляпман...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бомдодга ухлаб қоляпман...


Ассалому алайкум! Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман ўқитувчиман. Уйда бўлган пайтларим  Қуръони карим ёдласам, дейман, таҳажжудлар ўқигим келади, бироқ мактабдан келгач, уй ишларини қиламан, аранг хуфтонни ўқиб бўлиб, ухлаб қоламан. Эрталаб зўрға уйғонаман, кўзимни очгим келмайди, баъзан ҳатто бомдодга ҳам ухлаб қоляпман. Шунга кўп ўйланаман, нима қилсам, тунги намозларга ҳам вақт ажрата оламан, бомдодни ҳам қазо қилмайман? Уйқу мени енгиб қўймоқда. Илтимос, маслаҳат беринг.


Шифокор жавоби:


– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзига муқарраблардан қилсин сизни, гўзал ниятларингизга эриштирсин.

Аллоҳга чин ошиқ бўлишингиз керак! Фақат хоҳиш-истакларнинг ўзи камлик қилади, уларни амалга ошириш учун юқори ҳиммат ва ижтиҳод қилиш лозим бўлади. Уйқуни озайтирувчи ташқи ва ички омилларга эьтиборингизни каратишингиз керак:

1. Ички омиллар: ироданигизни қўлга олиб, шахсий интизомни, ўз- ўзингизни кузатиб боришни йўлга қўйинг, унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин, масалан,  кундалик дафтар тутиб, унга қилишингиз лозим бўлган ишларингизни соати ва ададини ручкада ёзиб чиқинг, буни визуализация ҳам дейилади, яьни  психологлар шуни тажриба қилишганки, инсон олдига аниқ бир мақсад қўйса ва уни кўз олдида шакллантирса, аниқ ёзув шаклига ўтказса  ёки кўринишини тасаввур қилса, мия шу нарсани албатта амалга оширишим керак экан, деб қарор қабул қилар ва уни амалга ошиши осонрок бўлар экан! Демак, фақат орзу килишни ўзи кифоя эмас, биринчи қадамни амалга ошириш керак!  Демак, тайм- менеджментни йўлга қўясиз: вақтингиз ва амалга оширадиган ишларингизни аниқ шаклда режалайсиз ва унга катьий риоя қиласиз (режангизда тунги ибодат ва қалб тарбияси учун вақт ажратилган бўлиши шарт), кундалигингизга режангизда амалга ошира олган ишингизни рўпарасига плюс аломатини қўйиб, бажаролмаганингизга "- " аломатини қўйиб боринг. Шунда ўз- ўзидан бир неча кун ўтиб " +" ларингизни кўпайтиришга рағбат, минусларингиздан уялиш ҳисси  пайдо бўла боради.

2.  Режангиздаги илм-маьрифат учун ажратган соатингизни зинҳор бошқа ишларга бўшатмаслигингиз керак! Зикр ва дуоларни йўлга қўйишингиз керак. Аллоҳ таолони яхши таниган инсон ундан ғафлатда бўла олмайди, Унинг зикрисиз, Унинг ибодатисиз ўзини ноқис ҳис қила бошлайди. Аллоҳ таолонинг исм-сифатларини ўрганинг, бу Аллоҳни кўпроқ танишингизга ва Уни барча приоритетларингиздан аввал қўя олишингизга восита бўлади  («Асмаул ҳусна”ни маънолари билан тушунтирилган китоблар юртимизда бисёр.  Масалан, Мулла Алиюл Корийнинг "Исми Аъзам"  китоби, Имом Нававийнинг "Ал Азкор" китоби).

3. Агар зикрлар учун вақтингиз оз бўлса, уй ишларини бажариб туриб ҳам ёки ишхонангизга кета туриб ёки қайтишингизда зикрларни адо қилишингиз мумкин (ҳозирда кичиккина, бармоққа тақилувчи узук шаклли электрон тасбеҳларнинг турли хиллари чиқиб кетган).

4. Ташқи омиллардан бўлмиш саломатлигингизни текширтиринг. Серуйқуликка сабабчи касалликлардан камқонлик, гипотония, гипотиреоз, микроэлементлардан магний, цинк, витамин Д  етишмовчилиги, гиповитаминоз, сомнопатиялар, депрессия, жигар касалликлари, етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги кабиларни истисно қилиш керак бўлади. Таҳлиллардан асосийлари сифатида қоннинг ва пешобнинг умумий таҳлили, биохимик кўрсатгичлар     (АЛТ, АСТ, билирубин, қондаги қанд миқдори, мочевина ва креатинин, қондаги витамин Д миқдори, бир йилда бир марта бўлса ҳам ўпканинг флюрографияси, ЭКГ текшируви  ва кўрсатма асосида бошқа таҳлилларни таъкидлаб ўтаман. Оилавий поликлиникангизга мурожаат қилиб шу таҳлилларни топширинг.

Шифокор сифатида шуни айта оламанки, деярли 100 фоиз аҳолимизда магний танқислиги мавжуд, шу сабабли Магнерот ёки Магне В6 препаратларидан муносибини истеъмол қилишни одат қилишингиз  мақсадга мувофиқ.
5. Бомдодга ва тахажжудга уйғонишга қийналсангиз токи турмагунингизгача қўймайдиган даражада ҳар 5-10 минутда жиринглайдиган қилиб телефонингиздаги  будильникни ёки оддий будильникни созлаб, ётоғингиздан сал узоқроққа қўйиб қўйинг, токи ўрнингиздан туриб бориб уни ўчириб қўйишингиз ва қайта етиб олишингиз эҳтимоли камайиши, бироз уйқунгиз ўчиши  учун.
6. Ота-онангиз ҳаёт бўлишса, уларга кўпрок хизмат қилиб,  дуоларини олинг ва айнан дуоларида сизни Аллоҳ, ўзига муқарраб қилиши, суйган бандаларидан қилишини сўрашларини илтимос қилинг. Зеро, уларнинг дуолари мустажоб. Ўзингиз ҳам Аллоҳга чин ихлос билан ўзингиз ҳақингизда дуо қилинг. Аллоҳга дуо “+” ҳаракатнинг самараси,  иншааллоҳ, муваффақият эканини унутманг.
Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Руҳий бузилишлар ndash бу ташқи ва ички омиллар таъсирида бош мия фаолиятини бузилиши бўлиб, кўп ҳолларда улар давоми...

02:47 / 08.06.2023 1928
Нега бетоб бўлган пайтда уйқу келадиОдам касал бўлганида иштаҳаси ва жисмоний ҳаракат қилишга хоҳиши давоми...

02:42 / 24.03.2023 1720
Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар отаона давоми...

02:27 / 22.06.2023 1573
Кондиционер мунтазам тозаланмаса, бактериялар тўпланиши мумкин. quotКондиционер касаллигиquot Legionella pneumophila давоми...

16:30 / 14-avgust 298