Оёқларимизнинг томири нега тортишади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тортишишлар  битта ёки бир қанча мушакларни ихтиёрсиз, бирданига қисқаришидир. Кўпинча тортишишлар болдир орқа мушакларида ва сон олд мушакларида юзага келади. Бу ҳолатдан бошқа мушаклар ҳам ҳимояланмаган.


Қуйида тортишишларнинг кенг тарқалган еттита сабабини айтиб ўтамиз:

Мушакларнинг зўриқиши. Кўпинча тортишишлар жисмоний машғулотлардан кейин юзага келади. Бунда мушакларда микрожароҳатлар юзага келади ва кўпинча оғриқ билан бирга тортишишлар ҳам бўлади.

 Қон айланиши бузилиши. Узоқ вақт, ноқулай шароитда бўлганда мушакларда қон оқими бузилади. Бунда оғриқ, чарчоқ билан бир қаторда тортишишлар ҳам бўлади. Бундай ҳолатга тор оёқ кийим кийиш ёки уйқудаги ноқулай ҳолатни мисол қилиш мумкин. Пошнаси баланд ёки орқаси очиқ оёқ кийими кийилганида оёқ кийимни қулайлаштириш учун бармоқлар доим букилган ҳолатда бўлади. Узоқ вақт зўриқишдан сўнг мушаклар тезлик билан “ўзига келолмай” тортишишлар кузатилади.

Иссиқ ёки сувсизланиш. Иссиққа нима сабаб бўлиши муҳим эмас: бу иссиқ ҳарорати, инфекция таъсирида тана ҳарорати ошиши, жисмоний юкламалар кўплиги... Инсон исиб кетганида тер билан бирга минераллар ҳам йўқотилади. Минераллар мушаклар тортишишида рол ўйнайди.

 Минераллар етишмовчилиги. Калий, калций ёки магний каби минераллар етишмовчилиги мушакларнинг бўшаша олмаслигига олиб келади. Бу эса тортишишларга олиб келади.

  Асаб бузилишлари. Асаб тизими қўзғалишларида ҳам мушак тортишишлари юзага келади.

Ҳомиладорлик. Бўлажак оналар учун тортишишлар таниш ҳолат. Бунга сабаблар тўлиқ ўрганилмаган.

Айрим касалликлар ва дори воситалари. Қандли диабет, буйрак касалликлар, қалқонсимон без касалликлари тортишишларни келтириб чиқаради. Фуросемид, стенокардияни даволовчи, остеопороз, Алцгеймер касаллигини даволовчи айрим препаратлар ҳам мушак тортишишларини келтириб чиқаради.


Тортишишлар бўлса, нима қилиш керак?

 Енгил массаж қилинг. Бу спазмланган мушакнинг бўшашига ёрдам беради.

Совуқ ва иссиқ компресс қилинг. Тортишаётган мушакни иссиқ сувга ботирилган сочиқ ёки иссиқ ҳавода қиздирилган сочиқ билан ўранг. Шунингдек, совуқни ҳам шундай қўллаш яхши натижа беради.

 Оғриқ қолдирувчилар қабул қилинг. Оғриқ қолдирувчи воситалар ҳам мушак спазмини бўшаштиради.


Тортишишлар қачон хавфли саналади?

Мушак тортишишлари жигар циррози, 1-тип қандли диабет, неврологик бузилишларнинг белгиси сифатида юзага келиши мумкин. Бундан ташқари силлиқ толали мушаклар тортишишлари ҳам қўшилиб, бемор ҳаётига жиддий ҳавф туғдириши мумкин. Масалан, бронхоспазм каби ҳолат.

-  агар тортишишлар тез-тез қайталаса;

-  жиддий ноқулайликка олиб келса;

-  тери қопламалари қизариши, шиши кабилар ривожланса;

-  юқори ҳарорат ва бош оғриши билан бирга кечса;

-  мушакларда чарчоқ келтириб чиқарса, мутаҳассисга мурожаат қилинг.


Тортишишларни олдини олиш учун:

-  кўпроқ суюқлик ичинг, сувсизланиб қолманг.

-  алкоголли ичимликларни истеъмол қилманг.

-  жисмоний фаолликка одат қилинг.

-  қулай оёқ кийими кийинг.

-  стресслардан узоқроқ юринг, кўпроқ дам олинг.

-  овқат рационингиз калий, магний, калций каби микроэлементларга бойлигига эътибор қилинг.

-  зарур бўлса, минерал воситалар ва биофаол қўшимчалар истеъмол қилинг.

-  невропатолог ва терапевт билан маслаҳатлашинг.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Одатда, турмуш қуришда талаблар ва шартлар асосан келин номзоддан ахтарилади. Куёв номзоднинг тушуми ва давоми...

02:40 / 09.07.2023 3050
БиласизмиТатиуровка нимадан тайёрланадиТатиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён давоми...

02:37 / 09.04.2020 4279
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

23:21 / 19.10.2022 3394
Она сути билан озиқланадиган болаларга қўшимча овқатларни бериш 6 ойликдан бошланади. Ҳеч қайси сунъий давоми...

21:23 / 28.03.2023 2400