Болани қандай қилиб ижодкор, эркин шахс сифатида улғайтириш мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар ота-она ҳаётга бўлган қарашларини болага сингдира бошлашса, у бировни фикрига тобе, ўз мустақил фикрига эга бўлмаган шахсга айлана бошлайди. Агар бола тазйиқларсиз  ўз реал ҳаётини ярата олса, ўз ҳаётининг ижодкорига айланиб боради. Ота-онани вазифаси –  болага ўзиникини сингдириш, уқтириш эмас, боласидаги қобилият ва қизиқишларни сезиб, шуни ривожлантиришга замин яратишдир.


Ўз ҳаётини ўз қизиқишлари асосида қурган болагина келажакда бахтли яшаши мумкин. Агар болалигида кўпгина машғулотларга борган бўлса, ўшаларни ичидан кўнглига ёққан машғулоти билан умр ўтказиши ва бу билан «ўзлигини топиши», «мен» ини топиши мумкин. Агар бундай машғулотларга бормаган бўлса, бу ҳам муаммо бўлиши мумкин.


Кўпинча ота-оналар боласини мактабда олган баҳоларига қараб баҳолай бошлашади. Мактаб болани ўйлашга, эркин фикрлашга ўргатмайди, афсуски. Энг аълочи бўлган бола хам ҳаётда бахтсиз бўлиши мумкин, агар у бахтли бўлишга ўргатилмаган бўлса, бахтни туймаган бўлса. Мактабда олган баҳоларимиз бизни бахтли қилиб қўймайди.


Бола дам олаётгандаги вақтини ҳам ота-онаси белгилаб бергиси келади, уни эркига қўймайди.  Айтингчи, ҳурматли ота-оналар, сиз дам олаётганингизда кимдир қандай дам олишни ўргатса, сиз қандай аҳволга тушасиз?  Ёқмайди-я? Худди шундай ҳолатга болангиз ҳам тушади, унга бу ҳолат ёқмайди.


 Яна таъкидлаб айтаман,  ота-онанинг энг асосий вазифаси, бировга итоаткор  ва қулай қул эмас, эркин, бахтли  шахсни тарбиялашдан иборатдир!



Др. Гавҳар Дарвиш

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бомдодга ухлаб қоляпман...Ассалому алайкум Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман давоми...

01:03 / 22.09.2022 8613
Руҳий бузилишлар ndash бу ташқи ва ички омиллар таъсирида бош мия фаолиятини бузилиши бўлиб, кўп ҳолларда улар давоми...

02:47 / 08.06.2023 2156
БиласизмиТатиуровка нимадан тайёрланадиТатиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён давоми...

02:37 / 09.04.2020 4279
Яқинда америкалик тадқиқотчилар бу меванинг қаришга қарши хусусиятларини аниқлашди. Уч йил давомида бир давоми...

21:47 / 12.06.2020 5176