Эмизикли онанинг ҳолати эмизикли болалар руҳиятига таъсир қиладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эмизаётган онанинг ҳолати боланинг руҳиятига таъсир этади.  Бу ҳолат асосий аҳамият бериладиган муҳим ишлардан бири саналади. Шуни яна таъкидлаб айтаманки, онанинг руҳий ҳолати боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишига катта таъсир кўрсатади! Жаҳл қилиб ёки бефарқ, қўлда телефон билан эмизиш боланинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши оқибатида гўдакда иситма, йиғлоқилик, инжиқ, вазн ошмаслик ҳолатлари  кузатилади.


Оталар, фарзандларингиз ланж, нимжон, касалманд бўлмаслиги учун фарзандингизнинг онасини  асраб-авайлашга ҳаракат қилинг. Бўлар-бўлмасга айблаб, камситманг, ортиқча талаблар қўймай турганингиз маъқул.   Она қонидаги темир, кальций, магний, йод ва  Д витаминлари етишмовчилиги эса фарзандингизни ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис имкон қадар соғлиғига беэътибор бўлмасликларини мутахассис сифатида истардим. Яхши муомала қилиш, меҳр-мурувват кўрсатиш ва витаминга бой озиқ-овқатлар билан таъмилаш нафақат аёлингизга, балки фарзандингизга  ҳам фойдалидир.


Наргиза Қурбонова, шифокор

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида саҳарлик қилишнинг тўғри қоидаларини биласизми Шифокор Гулбаҳор Саттарова жавоб беради давоми...

21:50 / 05.04.2023 3274
Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия давоми...

22:34 / 28.02.2023 3781
Нега бетоб бўлган пайтда уйқу келадиОдам касал бўлганида иштаҳаси ва жисмоний ҳаракат қилишга хоҳиши давоми...

02:42 / 24.03.2023 3438
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

23:21 / 19.10.2022 4553