Биз атоларга лойиқмизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Диний таҳсилимни эндигина тамомлаган кунларим эди. Муҳтарам отам муфтий Муҳаммад Шофеъ роҳимаҳуллоҳ билан бирга машинада кетаётгандик. Светофорда турганимизда, бир тиланчи отам ўтирган томонга ўтди. Покистонда тиланчиларнинг светофорда тўхтаб турган машиналар олдига бориб, пул сўраш ҳолати кенг тарқалган. Муҳтарам отам чўнтакларидан бир қанча майда пул чиқариб, тиланчига бердилар. Қилган ишларини хато деб ўйлардим. Уларга эътироз билдириб: "Отажон, нега тиланчига пул бердингиз? Улар ҳаммадан пул сўрашади, буни гўёки касбга айлантириб олишган. Улар сиз берган пулга лойиқ эмас", дедим. Шу гапимдан сўнг отам кулиб, менга қарадилар ва: "Тақий! Агар Аллоҳ таоло бир нарса ато қилмасидан олдин бизнинг шунга лойиқ ёки лойиқ эмаслигимизга қараганида, биз бирор неъматга эришишимиз мумкинмиди?" дедилар.


Шайх Тақий Усмоний  хотираларидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Франция Миллий Фронт партиясининг етакчиси маҳаллий сайловларда ғолиб чиққандан сўнг, мактабларда давоми...

16:00 / 24.01.2017 3559
Маккада нозил бўлган ١ ٢ ٣ ٤ ٥ 1. Албатта, Биз уни ҚуръонниҚадр кечаси нозил килдик. 2. давоми...

16:50 / 01.06.2019 8259
Жума куни ғусл қилишнинг фазилатлари жуда кўп ҳадисларда таъкидланган. Ғусл қилаётган вақтда жума куни давоми...

19:31 / 12.02.2017 6874
  Бўя ва идрок қил

22:11 / 21.09.2017 21376