Франциялик мусулмон ўқувчиларни чўчқа гўштини ейишга мажбур қилишади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франция Миллий Фронт партиясининг етакчиси маҳаллий сайловларда ғолиб чиққандан сўнг, мактабларда алоҳида мусулмон ва яҳудий ўқувчилар учун тайин қилинган чўчқа гўштисиз менюни бекор қилинишини эълон қилди. «Биз мактаб менюларига нисбатан қўйилаётган диний талабларга қаршимиз,– дейди Марин Ле Пен RTL радиосида бўлган суҳбатда, – диннинг давлат доирасига киришига ҳеч қандай асос йўқ, бу қонундир». Ле Пеннинг айтишича, Миллий Фронт партияси ютиб чиққан 11та аҳоли яшайдиган жойларда яҳудий ва мусулмон ўқувчилари учун тайинланган алоҳида менюни бекор қилиб, чўчқа гўштидан тайёрланган таомлар бор менюни сақлаб қолишади. Таъкидлаш жоизки, Марин Ле Пен бир неча бор ўзининг «дин ўз йўлига, давлат ўз йўлига» каби шарҳлари билан бошқа дин вакиллари орасида қаҳр уйғотган эди. Ўтган йилнинг февраль ойида эса ҳеч бир асоссиз «Париждаги ҳамма гўшт ҳалол» деб маълум қилганди.
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:31 / 19.04.2018 3470
Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, давоми...

15:03 / 01.12.2016 9378