Патир нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, юзига сепиш учун 1 чой кошиғида седана керак

Қадим замонлардан то ханузгача етиб келган бу нон рамзий маъноларни ҳам англатиб, азиз мехмон ва тўй дастурхонининг кўрки ҳисобланган. Дастурхонда патир бўлса, мехмондорчилик учун махсус таёргарлик кўрилганини англатган. Уни катта қилиб ясаб ёпилиши кўпчилик томонидан истеъмол этилишига мўлжалланганлигини билдиради.

Никох тўйлари олдидан куёв томон – қудалар, албатта, патир ёпиб келганлар.

Дастухонда патир ушатилиши, киз томоннинг тўйга розилик аломатини билдирган.

Илик сутда хамиртуруш ва тузни эритиб, доғлаб совутилган кўй ёғи ёки сариёғ қўшиб яхшилаб аралаштирасиз. Сўнгра оз-оздан ун солиб қаттик хамир қорасиз, узоқ муддат муштлаб пишитганингиздан сўнг ўраб иссикроқ жойда ошгунча қолдирасиз Кўпинча хамирдан 500 граммли бўлаклар узиб олиб, зувалалар ясалади. Хар бир зувалани тахта устига кўйиб бир ёнидан чап кўл билан ўзингизга қаратиб бураб айлантириб, ўнг кўлда қирғогғини пичоқ билан тилиб кунгура соласиз, тепасини ҳам кесишма чизиқли қилиб тилиб чиқасиз Ана шундай таёрланган зувалаларнинг тепасидан мушт билан эзиб, сўнг бармоқларни чаққон ишлатиб лаган қатталигида нон ясайсиз. Ноннинг четлари 3-4 см қалинликда, ўртаси эса 1 см келадиган бўлсин.

Ўртасига жуда зич қилиб чакич урасиз ва юзига седана сепасиз.

Хамма зувалалардан патир ясаб бўлгач, юзига дастурхон ёпиб 15-20 минут тиндириб қўясиз. Шу муддат ичида тандирга ўт кўйиб қизигач, чўғни ўртага тўплаб, устига кул тортасиз, тандир деворларига ва патирнинг тескари томонига хиёл намакоб суртиб,чаққонлик билан ёпиштирасиз. Патир тандирда оби нонга қараганда узоқроқ ушланади.

Ёпилган ноннинг сирти бир оз қотганда буғ хосил бўлиши учун сув севалайсиз ва чўғнинг юзини очасиз, баъзан тандирнинг копкоғини бир оз муддат беркитиб димланади.

Пишганлиги сирти қизарганидан аниқланади. Тандирдан узиб олгач, иссиғида юзига бир бўлак эритилмаган думба ёғи суртсангиз, чиройли чиқади.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқатвор, шаклшамойилни ризқ давоми...

13:43 / 03.02.2017 5376
Аввалги ҳадис ва ривоятларда отаонага уларнинг ҳаётлик даврларида яхшилик қилиш ҳақидаги таълимотлар давоми...

21:48 / 12.11.2016 7547
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 29.05.2023 2202
Рўза Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тийишни билдиради. Шариат эса Рўза давоми...

12:25 / 27.05.2017 13506