Хушбўйлик!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Куни кеча бозордан қайтаётиб муслима онахоннинг ёнгинасидан салом бериб ўтдим. Димоғимга нохуш  ҳид келиб урилди ва мен ирганиб эмас, асло, беихтиёр бир неча қадам нафас ололмай қолдим. Кун иссиқ, тушунаман, инсон тирик экан, унинг териси нафас олади (2% амиак тер орқали ажралади). Лекин бу исга мағзава ҳиди қўшилса, бадбўй бўлиб кетар экан. Шу ерда диққатингизни ҳидга эмас, яъни бу ҳидни сабабига қаратайлик. Биз ким? Биз муслималармиз! Бизлардан атир ҳидики келиши мумкин эмас экан, ёмон ҳидга йўл бўлсин!

 Ҳар бир юмушларимиз ибодат. Уларни бажариш қандай савоб. Агар вазифаларимизни ихлос ила ўқиб, ўрганиб, ибрат олиб ва ўзгаларга ўрнак бўлиб бажарсак, нур устига аъло нур.

Бувижонларимиздан, орастагиналаримиз оналаримиздан ўрганганларимизни, муҳтарама Т.Содиқова ва Р. Шомансурова каби оммавий мақолалар муаллифларининг насиҳатларидан хулосаларимизни сизлар билан ўртоқлашамиз.

Сизлар деганим – бу, биз – ёшлар, чунки биз уларнинг қўлларидан ишларини олиб улгурганмиз, ахир. Зеро, бизларни оналаримиздан бирор ҳид келиб бировни уларга ва иснодини бизларга қаратилиши ўз қўлимиздадир.

Кийимларни ораста ювиш ҳам санъат! Бу борада сизларга аталган маслаҳатларимизни «Меҳнат»саҳифасида ҳавола этамиз.

Эҳтиром ила Нозима дугонангиз

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.bed5itJ610T2w

13:27 / 07.03.2019 3387
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» Шуро давоми...

08:27 / 20.02.2019 6326
Куни кеча 2015 йилнинг 23 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин хизмат сафари билан Эронга ташриф давоми...

10:21 / 23.02.2017 4688