Аёлнинг уйда ишлаши зарурлигига далиллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида сизларга аёлнинг уйда ишлаши зарурлиги, эрининг ҳаёт қийинчиликларини кўтаришда ёрдам бериш, эр­-хотин орасидаги саодатнинг давомий бўлишни таъминлаши ва бунинг натижасида уй низом ва тартиб асосида тикланишига асар ва ривоятлардан далиллар келтириб берамиз.

 Бухорий ва Муслимлар Асмо бинту Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган, айтадилар: «Менга Зубайр уйландилар ва у кишининг бирорта ҳам моли ёки қули йўқ эди. Фақат бир дона оти бор эди. Шу отларига емини бериб, боқиб юрардим. Унинг охурига дон эзиб, хашак солиб, ем бериб, сув ичирардим. Челагини тешиб, ун элаб, хамир қорар эдим, лекин ҳеч чиройли қилиб нон ёпа олмасдим. Шунинг учун менга ансорларнинг қизлари нон ёпиб беришарди. Улар содиқ, яхши аёллар эди. Яна Зубайрнинг – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен учун ажратиб берган ерларига дон экардим, лекин шу хизматларимнинг ҳеч қайсиси менга от боқишчалик оғир эмасди... То отам Абу Бакр менга хизматчи юбормагунларича от боқишдан қутилмадим. Менга хизматчи юбориб, қулликдан озод қилгандек бўлдилар».

(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Али розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «У киши Ибн Аъбадга айтдилар: «Сенга ўзим ва Фотима бинту Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида сўзлаб берайми? Фотима розияллоҳу анҳу у Зотнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аҳллари ичида энг суюклилари бўлиб, у мен билан яшарди». Кўпинча у кичик тегирмончада ун чиқарар эди, қўл тегирмон унинг қўлини қадоқ қиларди. Мешда сув таширди, меш елкасига ботиб, изини қолдирарди. Уй супуриб кийимлари чанг бўлиб кетарди.

Кунлардан бир кун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хизматчилар келиб қолишди. Унга: «Бориб отангдан битта хизматчи сўраб келмайсанми?» дедим. Отаси олдиларига борса, суҳбатлашаётган одамлар бор экан. Эртасига ўзлари келиб қолдилар ва қизларига: «Нима ҳожатинг бор эди?» дедилар. У жим турган эди, мен: «Эй Расулуллоҳ, мен сизга айтиб бераман, қўл тегирмонда ун чиқарганди, қўли қадоқ бўлди, сув кўтариб меш ташиганди, бўйнини из қилиб ташлади. Шунга ходимлар келиб қолганида, олдингизга бориб, уни бу қийинчиликлардан қутқариш учун бир ходим сўраб келишга буюргандим», деб айтдим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳга тақво қил, эй Фотима! Роббингнинг фарзларини адо эт, аҳли оиланг ишларини қил ва тўшагингга борганингда ўттиз уч марта тасбиҳ, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз тўрт марта такбир айт, шу билан юзта бўлади. Мана шу нарсалар сенга ходимдан кўра яхшироқдир».

Шунда Фотима: «Аллоҳдан ва Унинг Расулидан розиман», деди. Шундай қилиб, Расулуллоҳ қизларига ходим бермадилар».

(Буни Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари).

Энди айтинг-чи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига меҳрибон бўлганмилар ё шафқатсиз? Ахир Фотима онамиз ул Зот аҳлларининг суюклироғи эмасмиди?

Мавзуга оид мақолалар
Янги зеландиялик Трейси хоним Саудия Арабистонида Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди. Трейси хоним Саудия давоми...

12:46 / 09.08.2019 3056
Азон саси остида қолган осуда шаҳарни бир парча деразадан томоша қилар эканман, томоғимга аччиқ бир нарса давоми...

20:33 / 01.08.2020 2966
gallery ids31506,31508,31507,31510,31509,31512,31513,31511,31515,31516,31517,31518,31519,31520,31521,31522,31523,31514

07:33 / 10.02.2018 3754
httpsyoutu.bePKN7qzgee0U

12:04 / 02.05.2019 1736