Қизлардаги депрессия сабаблари:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар (дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари) таъсирида қизлар жозибалироқ бўлишга интилади. Идеал қоматга эга бўлиш орзусида овқатланиш хулқи кескин ўзгаради: анорексия (овқатланишдан бош тортиш) ёки булимия (ҳаддан зиёд кўп овқатланиш) ривожланади.

2.    Ижтимоий ўзгаришлар. Бошланғич мактабдан ўрта ёки юқори синфларга ўтиш.

3.    Ўз-ўзига бўлган муносабатни пасайиши. Одатда 9-10 ёшда қизлар ўзига юқори баҳо бўлади: «Мен маликаман», «Мени ҳамма яхши кўради» каби фикрлар билан яшайди. Катта бўлган сари уларнинг ўзига бўлган баҳоси пасая боради. Уларнинг учдан бири «Мен хунукман», «Мен ҳеч ким эмасман» каби ўйларга бориб, ўзига бўлган ишончи йўқолади.

4.    Стресслар, тенгдошлари билан мулоқотни қийинлашуви, оилавий можаролар.

5.    Бошдан кечирилган жисмоний ёки сексуал зўравонлик. Ота-оналарнинг эҳтиёткорсиз муносабатлари.

6.    Тафаккур коэффицентини юқорилиги (IQ>180). Ақлий жиҳатдан устун болалар ўзларининг нисбатан ақли пастроқ тенгдошларига нисбатан камроқ бахтиёр ва камроқ мосланувчан бўлади. Уларга тенгдошлари негатив муносабатда бўлишиб, масхараланади ва камситилади. Бу ҳолат уларда депрессия чақиради.

7.    Ирсий мойиллик. Яқинлари доимий депрессив ҳолатга тушадиган муҳитда яшаш депрессияга сабаб бўлади.

8.    Жиддий физиологик касалликларни мавжудлиги ёки айрим дори воситаларини ичиш (стероидлар, оғриқ қолдирувчилар).

(давоми бор)


Гавҳар Тешабоева, врач-психотерапевт, психиатр, нарколог

Мавзуга оид мақолалар
Мен шифокорман, шу сабабли профилактика даволанишдан анча арзон тушишини биламан. Юртимизга ҳали коронавирус касаллиги кириб келмасидан олдин кора седана давоми...

16:04 / 01.05.2020 2209
Ҳар бир аъзоимизнинг ижтимоий ҳаёт, оила билан боғлаб турувчи эмоционал ҳолатлари бўлиб, бу ҳолатлар ақлий фаолиятимиз, ҳистуйғуларимиз, руҳиятимиз ва бизни давоми...

23:09 / 08.07.2020 2721
Aссалому алайкум Шифокорлар икки йил олдин бир яқин инсонимга эпилепсия деган диагноз қўйишган эди. Ёши 22 да, ҳали уйланмаган. Бу касалликни давоси йўқ, дейишмоқда. давоми...

13:18 / 20.05.2022 2914
КОВИД19 фан ва фалсафага ҳам кириб келгач, эронликлар аллома Ибн Сино меросига қайтадан қизиқа бошладилар. Нью Йорк. Ҳар куни кечки соат 7 бўлди дегунча, биз балкон давоми...

17:37 / 17.07.2020 2314