Сахийлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сахийлик одатда мол билан қилинсада, фақат мол билан бўлмайди. Мол билан сахий инсон очнинг қорнини тўйдиради, бир қути дори билан беморнинг жонига оро киради, бировнинг қарзини тўлаб обрўсини сақлаб қолади. Солиҳ банданинг қўлидаги ҳалол мол қандай ҳам ажойиб мол!

Сахийлик муҳаббатда ҳам бор, аёлингиз чарчаганида айтиладиган ширин сўзда бор, уларнинг жаҳли чиққанида сабр қилишда ҳам бор.

Сахийлик дарсини қила олмаган ўғилни қучоққа олишда ҳам бор. Чунки бунақа пайтда унга танбиҳ беришдан кўра қучоққа олиш фойдалироқдир.

Сахийлик фотиҳаси бекор бўлган қизингизни бағрингизга олиб юпатишингизда ҳам бор. Чунки бундай лаҳзаларда қизингиз бошқа нарсалардан кўра сизнинг меҳрли қучоғингизга муҳтож бўлади.

Сахийлик хатоларга кўз юмиш билан ҳам бўлади. Тойилишларни билмасликка олиш билан сиз келишмовчиликларни қабрга кўмасиз.

 Сахийлик ақлини йўқотиб қўйган дўстингизни порлоқ хотираларини унутмаслик билан ҳам бўлади.

 Сахийлик сиз билан жанжал қилган укангиз ёки акангизга мағлуб бўлиб беришингиз билан ҳам бўлади. Бунда сиз ғолибликдан силаи-раҳмни афзал билган бўласиз.

Сахийлик сизга ёмонлик қилган қўшнингизга сабр қилиш ва унга унга яхшилик қилиш билан ҳам бўлади.

Бу ишлар билан мувозанат тикланади. Дунёнинг бурни ерга ишқалади!


Абдуқодир Полвонов

Манба
Мавзуга оид мақолалар
НьюЙорклик мусулмонлар, христиан ва яҳудий оилаларнинг болалари билан тенг ҳуқуққа эга бўлишга давоми...

15:54 / 24.01.2017 3611
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20 декабр, 2013 йилда ўз резолюцияси билан 3 март санасини давоми...

11:39 / 03.03.2019 4526
Никоҳ ҳақида Қуръони Каримда шундай келтирилган ٣٢ Ўз ораларингиздаги тул эркак ва аёлларни давоми...

12:14 / 02.04.2018 3545
Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар давоми...

08:25 / 26.01.2017 5111