Инсонлар орасида шундайлари ҳам борки...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонлар орасида шундайлари ҳам борки (бу энг юқори даража) улар наздида парҳезкорлик шу даражадаки, унга фақат кам сонли кишилар етиши мумкин.


Ривоят қилинишича, бир олим киши хотини тиккан ва тўқиган кийимларни кияр экан. Бир куни хотини янги кўйлак тикиб берибди. Уни кийган олим киши баданида қаттиқ қичишишни сезибди. Бу ҳол бир қанча муддат давом этибди ва охири кўйлакни ечиб ташлашга мажбур бўлибди. Хотинидан: “Кўйлакни қандай тиккан эдинг?” деб сўрабди. Хотини кўйлакнинг баъзи жойларини кўчадан тушяётган ўзгалар ёққан машъала ёруғлигида тикканини айтибди. Шундайн сўнг кўйлакни садақа қилиб юборибди.


Бир аёл Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига келиб: “Тунда қўриқчилар машъала кўтариб бизнинг олдимиздан ўтадилар. Уйимиз олдида узоқ тўхтаб турадилар. Менга уларнинг машъаласи ёруғлигида ип йигириб олиш ҳалол бўладими?” деб сўради. Имом: “Сиз кимсиз?” деб сўради. Аёл: “Мен Бишр Ҳофийнинг синглисиман”, деди. Имом: “Сизнинг уйингиздан парҳезкорлик таралади, сизга ҳалол эмас”, деб жавоб берди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал давоми...

22:30 / 18.01.2022 3252
Aсрлар давомида отаоналар фарзандларига Хадийжа бинт Ҳувайлид, Насиба бинт Каъб, Aсмо бинт Aбу Бакр давоми...

08:00 / 28.01.2022 4223
Эримнинг муносабатлари ўзгарган...Ҳурматли устозМени афв этасиз, деган умидда бир савол сўрамоқчи эдим. Бу давоми...

07:18 / 28.03.2020 5105
Инсон, аввалига Одам бир ўзи инсон эди, бир ўзи нафс эди. Кейин у нафсдан жуфти яратилди16. Бир эди, иккига давоми...

08:45 / 04.02.2021 4351