Муслима аёлнинг кашфиёти дунё миқёсида тан олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Квебек университети (Канада) талабаси, жазоирлик Линда Aлиан ҳар қандай компютер тизимига кириш назоратини таъминлайдиган янги хавфсизлик моделини ишлаб чиқди.

Магистрлик даражаси доирасида муслима аёл  амалга оширган илмий изланишлар халқаро миқёсда тан олинди. Қисқартирилган HoBAC модели ҳар қандай компютер тизимининг рақамли фаолиятига рухсатсиз киришдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ушбу муваффақият муслима талабанинг биринчи ютуғи эмас. Aввал ҳам унинг илмий мақоласи келажак тармоқ ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ўн тўртинчи халқаро конференцияда мукофот билан тақдирланган эди.

Шунингдек, Линда Aлианнинг илмий мақолалари “Sprinter Journal of Ambient Intelligence” ва “Humanized Computing” каби  халқаро илмий журналларида ҳам чоп этилган.

Манба: Islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Америка Қўшма Штатлардаги мусулмонлар жамоаси Миннатдорчилик кунини нишонлаш арафасида кўплаб муҳтож давоми...

06:49 / 28.11.2020 3456
.Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун,.Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq маърифий канали ижодий жамоаси давоми...

02:34 / 17.02.2023 4562
Сингапурлик талабанинг ташаббусиҲар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга давоми...

22:31 / 04.05.2020 5302
Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган давоми...

21:02 / 21.04.2020 4501