Сингапурлик талабанинг ташаббуси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сингапурлик талабанинг ташаббуси

Ҳар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга бепул саҳарлик ва ифторлик тарқатилар эди. Бироқ бу йил  карантин бўлиб масжидларнинг фаолияти тўхтагани сабабли муҳтож мусулмонлар бундай ёрдамни олишолмади.

Бундай ҳолатларга талаба Рузаини Слазан бефарқ қараб тура олмай, ўз ташаббуси билан чиқди. Муҳтожларга қўлидан келганча  ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди.

 “Масжидлар ёпиқ. Рамазон ойида саҳарлик ва ифторликни масжиддан кутган мусулмонларнинг ҳоли нима кечади, деган савол мени тинч қўймади...” деб изоҳ берди Рузаини.

Рузаини муҳтожларга озиқ-овқат етказиб бериш учун жамиятдан хайр-эҳсон йиға бошлади. У душанбадан жумагача эрталаб соат тўққиздан кеч соат бешгача онлайн дарслар билан банд бўлади. Сўнг у машғулотлари тугаши билан ифтор тарқатишга шошилади. Уйига қайтиб келгач, ифторлик қилади ва дам олади. Эртаси куни тунги соат икки яримдан бошлаб саҳарлик тарқатишни бошлайди. У бу ташаббуси жисмонан оғир бўлса-да, мароқли эканини таъкидлайди. У ҳозирга қадар 250 та оилага ёрдам кўрсатди. Бепул озиқ-овқат олганлар орасида мусулмон бўлмаган оилалар ҳам бор.

“Асосийси, биринчи қадамни қўйиш. Бу қадамни қўйгач, қолгани ўз ўрнига тушади...” дейди Рузаини.

Манба: ummamag.kg

Бибиражаб тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Ғолиблик муборак, азиз муслимамХабарингиз бор, Рамазон ойи муносабати билан forum.muslimaat.uz саҳифамизда ҳам давоми...

09:30 / 14.04.2023 3226
Muslimaat.uz сайти қошида аёлқизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бу йил давоми...

02:11 / 19.06.2020 4769
57 ёшли Валентин Юдашкин Қозонда quotРоссия Ислом дунёси Kazansummitquot саммити доирасида бўлиб ўтадиган Ислом мода давоми...

07:16 / 10.04.2021 7260
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 4569