Гули Шайх хоним сардобаликларга хайрия улашмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Sputniknews-uz.com хабар беришича, Буюк Британияда истиқомат қилувчи юртдошимиз  Гули Шайх хоним  (Гули Мурадова) Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани аҳлига кўмак беришга киришди. Вилоятга озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур нарсалар ортилган вагон юборилади.

“Мен 5 апрелдан буён хайрия билан шуғулланяпман. Икки юздан ортиқ хонадонга ёрдам бердик. Ўз маҳалламда ҳам 35 нафар кишига ёрдам бердик. Биринчи сафар ‒ озиқ-овқат маҳсулотлари, иккинчи сафар ‒ пул берилди. Шуниндек, London College Of English ўқув марказимиз номидан “Саховат ва кўмак” фондига 2 миллион сўм юборилди”,  деди Гули Шайх хоним.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида ишламаётган, уйда ўтирган, ногирон ва беваларга ёрдам кўрсатиш мақсадида онлайн тарзда инстаграм, фейсбук орқали уларнинг рўйхати тузилиб, пластик картасига пул ташланмоқда. Ажратилган пулнинг миқдори 45 миллионга етди.

 Гули Шайх хоним Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган сув тошқини  ҳодисасига тўхталар экан, жумладан, у шундай деди:

“Мен ўзбекистонликман. Шунинг учун ватаним бошига иш тушганида четда қараб туролмайман. Сардоба тумани  қайтадан  тикланиши учун анча маблағ керак. Айни вақтда Сирдарё вилояти аҳли учун пул ажратмоқчимиз. Шошилинч равишда 10 миллион сўмдан ошиқ маблағни ёрдам сифатида бермоқчимиз. Бир вагон озиқ-овқат ва зарур нарсаларни юбормоқчимиз”.

Шунингдек, Гули Шайх хоним ўз фейсбук саҳифасида шундай  ёзади: “Сирдарёда бўлиб ўтган нохуш хабардан жуда хафа бўлдим.  Мен шахсан ўзим ёрдам қўлини чўзишга тайёрман. Она юртим ва юртдошларим учун доим хизматдаман. Аллоҳим, юртимиз ва юртдошларимни ўз паноҳида  асрасин!” 

Эслатиб ўтамиз,  Гули Шайх хоним (Гули Муродова) Самарқанд шаҳрида туғилиб ўсган. Самарқанд тиббиёт университетининг «Ҳамширалик иши» факультетини тамомлаган. Республика шошилинч тиббий хизмат шифохонасининг Самарқанд вилояти бўлимида ишлаган. Сўнгра Англияга ўқишни давом эттириш учун келган. Лондон шаҳридаги университетга ўқишга кирган. «Етакчилик ва менежмент» мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини эгаллаган. Кейинроқ  у ўқишни молия соҳасида давом эттирган. 

 Гули Шайх хоним  мультимиллионер ва лорд, консерватив мусулмон форуми асосчиси, барон ва Буюк Британия Лордлар палатасининг умрбод аъзоси бўлган Муҳаммад Илтафга турмушга чиққан. Кейинчалик турмуш ўртоғи билан биргаликда Силк Route Глобал компаниясига асос солган. Юртимизда тил ўргатишга ихтисослашган London College Of English ўқув марказини очган.

 

Райҳона тайёрлади



    

Мавзуга оид мақолалар
260 км масофага югуришни режалаштирган мусулмон Ҳорун Мота Мен ҳар куни ифторликдан олдин тахминан 10 км давоми...

21:24 / 16.05.2020 2751
Самарқандда Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугунrdquo мавзусидаги халқаро давоми...

06:05 / 05.03.2020 3541
Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард давоми...

06:42 / 24.12.2020 2446
Енгил автомобиллар ҳашам ва кўрк учун эмас, балки ҳаётимизнинг турли ҳолатларида эҳтиёжимиз тушувчи давоми...

01:35 / 07.06.2020 4487