Учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёл-қизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилол-нашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири Барно Саидраҳмон, психолог Мадина Жўраева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудоваларнинг ташрифи йиғилганларни ғоятда хурсанд қилди. Уларнинг динимиз ривожи, аёлларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари тўғрисидаги сермазмун, мулоҳазага бой суҳбатларини муслималаримиз анчагача унутолмасалар керак. Muslimaat.uz сайтининг Қирғизистондаги вакиласи, серғайрат, илмга чанқоқ муслимамиз Бибиражаб эса эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларни лаззатли таомлар билан меҳмон қилган Гулираъно синглимизга яхши тилакларимизни изҳор қилиб, дуолар қилдик.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир муслима қалбида олам-олам қувонч, ҳаяжон, унутилмас таассуротлар билан хайрлашгани шубҳасиз... Ният қилдикки, шояд келгуси учрашувларимизда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашсалар, илм чашмаларидан бизларни баҳраманд этсалар!


Муслималар учрашуви... Бу шунчаки учрашув эмас, бу соғинган қалблар учрашуви, бу иймонлашув, бу дардлашув, бу йўқлов -  Аллоҳга, унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат йўқлови!


Дилфуза Саидраҳмон

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

09:13 / 24.12.2020 4612
2023 йил. 20 июль. Москва.Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ ижодий жамоамиз билан Москвага давоми...

23:12 / 22.07.2023 2964
Саудия Aрабистони пойтахти АрРиёдда Бахтrdquo музейи очилди. Ушбу музей ўз меҳмонлари учун жуда ҳам қизиқарли давоми...

21:28 / 25.09.2020 4740
Бугун Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг иккинчи йўналиши ndash Китобхонлик мактаби ва унинг қошида давоми...

06:00 / 09.10.2022 5026