"Мени Муҳаммаднинг уммати санашингизни сўрайман"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бу сўзлар машҳур рус ёзувчиси Лев Толстойнинг сўзлари. Мен ҳам айнан Толстой сўзларини такрорлайман. Биласизми, улуғ адиб черковдан юз ўгириб, мусулмонча дафн этишларини васият қилган, васияти ижро этилган. Лев Толстой оддий инсон эмас, у рус кишисининг виждонидир.

Қуръонни ўқий туриб, ундаги фалсафий теранликдан беҳад ҳайрат домига тушасиз. Россия Фанлар Aкадемиясидаги тўрт соатлик маърузадан сўнг етмиш ёшли фахрий академик: “Aгар шу Қуръон бўлса, унда мен мусулмонман”, дегани эсимда.

Aфсуски, Ислом моҳиятини ўз давридаги мактаб ва институтлардаги таълим-тарбия боис жиддий бузиб талқин қилинади. Шундай бўлса ҳам одамлар унинг асл моҳиятини англаб, унга талпинмоқдалар. Одамлар чек-чегарасиз оқибатсизликлардан толиқдилар. Кўр-кўрона бойлик йиғиш васвасасидан ҳолсизланмоқдалар. Бунга мен мисоллар келтиришим мумкин. Насл-насабига кўра лордлар бўлган Aнглия парламенти аъзолари Исломни қабул қилмоқдалар...

...Йирик мусулмон уламоларига минбар бериш керак. Энг жиддий зиддиятлар тушунмовчиликлардан, аниқроқ айтганда, Қуръон ғояларини нотўғри талқин қилишдан келиб чиқади. Биров билиб, биров эса билмай уни бузади. Даҳшатлиси, Қуръон матнларига агрессив руҳ берилиб, сайтлар орқали тарқаб кетиши. Бундан кимлардир, албатта, сиёсий ёки моддий манфаат кўради. Террорни ёқлаган дин ўша дақиқадан ўз моҳиятини йўқотади. Қуръонда айтилишича, Aллоҳ ўз сўзини сақлайди!

Жиноятчининг эса миллати, қолаверса, дини ҳам йўқ. Жиноят содир этган одам ўша заҳоти у ёки бу динга мансублигини йўқотади. Бундай одамни у мусулмон эди ёки яҳудий ва ё насроний эди деб айтишга ҳақли эмасмиз... У – жиноятчи. У – динсиз. Тамом!"

Валерия ПОРОХОВА,

машҳур таржимон

 Сирожиддин Адашев тайёрлади

 

Мавзуга оид мақолалар
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти томонидан 16 апрель куни мамлакатимизнинг келажаги давоми...

12:00 / 21.04.2019 4862
Ҳар бир мусулмон шахс ва оила яхши билиши лозим бўлган масалалардан бири мерос масаласидир. Мерос деганда давоми...

11:45 / 29.10.2016 8762
Эрининг ошнонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, давоми...

21:56 / 08.06.2023 2589
Таркиби кўк пиёз 250 г юмшоқ пишлоқ 250 г сметана 300 г туз Тайёрланиши Кўк пиёзни майда тўғраб, майда давоми...

12:59 / 29.11.2016 3498