Чак-чак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар:

6 та тухум

ун

бир чимдим туз

қовуриш учун ўсимлик ёғи

суртиш учун қўй ёғи

2 стакан шакар

1 стакан асал

Тайёрлаш усули:

Аввал тухумни чақиб, бир чимдим туз билан аталаб оламиз. Кейин унга ун солиб, ўрта юмшоқликда хамир қорамиз. Хамир тингач, уни катта доира шаклида, 3 мм қалинликда ёямиз. Айлана хамирнинг ярмига қўй ёғи суртиб, уни иккинчи томонини букиб, ёпамиз.

12021791_405712289631966_1505373279_n

Ярим айлана ҳосил бўлади. Устидан бир марта жўва ёрдамида енгил ёямиз. Кейин эса пичоқ ёки махсус гулли кесгич ёрдамида ўзимиз ёқтирган катталикда кесиб оламиз. Баъзилар гугурт чўпидек узунликда, айримлар эса 2,5 см га 5 см ўлчамда кесишади.

12026583_405712302965298_856842581_n  12048930_405712322965296_1514343872_n

Сиз таъбингизга қаранг. Тайёр кесмаларни олиб, қиздирилган ёғда оқишроқ қилиб пишириб оламиз(жуда қизариб кетмаслиги, аммо ичи хом қолмаслиги керак). Хамирни оз- оздан ёққа солиб, човли билан тез- тез айлана бўйлаб ҳаракатлантирамиз. Шунда ёпишиб турган хамирлар очилиб, айлана шаклига киради. Ҳамма хамирни шу зайл пишириб оламиз.

12021947_405712296298632_167358730_n

Кейин эса устига қуйиладиган қиёмини тайёрлаймиз. Бунинг учун 2 стакан шакарга 50 мл сув қуйиб, бироз қайнатамиз. Юмшоқ шарик ҳосил бўлгач(сувга томизганда қиём шарик шаклига келиши ва қўл билан ушлаганда юмшоқ бўлиши керак), унга асални қўшамиз. Қайнаб чиққач, бир дақиқадан сўнг пиширган хамиримизга оз-оздан қуйиб, тез-тез аралаштирамиз. Бу пайт куйиб қолиш эҳтимоли бўлгани учун, қўлда эмас, балки восита ёрдамида аралаштирган маъқул.

12033602_405712319631963_1703759933_n 12042081_405712316298630_1078264524_n

Яхшилаб қиём ва хамир аралашгач, уни аввалдан тайёрлаб қўйган ликопча ва ёки бошқа идишларимизга шакл бериб, жойлаштирамиз. Бу жараён осонроқ бўлиши ва қўлимиз куймаслиги учун қўлимизни совуқ сувга ботириб-ботириб оламиз. Тайёр чак-чакни истаган кўринишимизда безатамиз. 

12048873_405712299631965_1001542276_n чак чак

Умму Муҳаммад Билол

Мавзуга оид мақолалар
ҚУРЪОН БИЛАН БЕЗАЛГАН БОЛАЛИК    Қишлоқдаги оилалардан бирида қиз фарзанд дунёга келди. Отаонаси унга давоми...

20:50 / 08.02.2017 9140
Мен мўминман дейди, Амали йўқдир. Мўминликдан ҳатто Хабари йўқдир.  Қуръонни давоми...

06:49 / 15.12.2016 3305
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ жалла шаънуҳу «Албатта, Биз у Қуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр давоми...

16:41 / 10.02.2017 4461
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

01:05 / 23.10.2017 3409