Бишкекда муслималар учун «Ниса» гўзаллик маркази очилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ниса» гўзаллик марказида аёллар ўз ташқи кўринишлари ва саломатликлари борасида парваришлаш муолажаларини қабул қилишлари, шунингдек,  жисмонан ва руҳан дам олишлари мумкин.

Бу марказ аёлларга косметология, пардоз, маникюр, педикюр ва массаж хизматларини таклиф этади. Бундан ташқари, аёллар ва болалар учун кийимлар, шарф ва рўмол турлари, саломатликни сақлаш ва тиклаш учун фойдали витаминлар, шифобахш ўтлар, шу билан бирга, диний ва маърифий китоблар, жойнамозлар ва ибодат учун зарур аксессуарларини топишингиз мумкин.

Марказ асосчиларидан бири Маҳабат хонимнинг айтишича, бу марказ аёлларга қувонч, шодлик бахш этиш учун очилган. “Биз аёлларга ҳар томонлама гўзал бўлишлари учун зарур бўлган ҳамма нарсани битта жойда топа олишларини хоҳладик.  Шунинг учун, гўзаллик хизматлари, кийим-кечаклар ҳамда ташқи ва ички гўзалликни сайқаллашга доир китобларни жамладик. Бу марказ, опа-сингилларимизга албатта ёқади, деган умиддамиз",  дейди Маҳабат хоним.

Таъкидлаш жоизки, ушбу марказда ишлатиладиган пардоз маҳсулотлари “ҳалол” сертификати талабларига жавоб беради. Бу ҳақда марказ асосчиларидан бири Асел Аматова бизга батафсил маълумот берди:

“Ҳар бир қиз гўзал бўлишни хоҳлайди. Ҳозирги кунда киприклар ўрнатиш, тирноқларни маникюр қилдириш каби гўзаллик хизматлари жуда машҳур.  Биз буларнинг барчасига муқобил бўладиган, шу билан бирга, шариат талабларига жавоб берадиган хизматларни таклиф қилмоқчимиз. Шахсан ўзим ушбу соҳада изланаман. Масалан, таҳоратга тўсқинлик қилмайдиган соч ва тирноқ бўёқлари мавжуд.  Биз уларни Қирғизистонга олиб келишимиз мумкин.  Тегишли компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Маълумки, ҳижобли қизлар кўпинча гўзаллик салонларига боришда қийналишади. Энг оддий мисол, сартарошхоналар. Чунки у ерда эркаклар ҳам бор. Улар ўзлари ишлатадиган косметик воситаларнинг ҳалол эканини ҳам аниқ билишмайди. Шунинг учун биз ушбу гўзаллик марказини мусулмон қиз-аёлларга қулайлик яратиш мақсадида очдик. Баъзилар: «Намоз ўқиганлар учун бўяниш мумкинми? Бу тўғри эмас»,  дейишади. Албатта, бегоналар қаршисида ўзини кўрсатиш учун мумкин эмас.  Аммо турмуш ўртоғингиз ҳақида нима дейиш мумкин? Аёл уйда эрининг олдида энг чиройли кийимларни кийса, бу уларнинг муҳаббатини оширади ва муносабатларини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, ҳар бир аёл танаси ва терисини парвариш қилиши керак. Бунинг учун биз опа-сингилларимизга косметология ва массаж хизматларини таклиф этамиз”.

Шунингдек, марказнинг асосчилари маълум даражада оилавий алоқаларни, эр-хотин муносабатларини ҳам мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида илк ҳаракатларини бошлаб юборишган.

Манба: ummamag.kg

Мавзуга оид мақолалар
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 3309
Бугун, 9 март куни quotХадичаи куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида китоб кўргазмаси бўлиб давоми...

01:43 / 10.03.2023 2335
Умраrdquo сўзи луғатда зиёрат маъносини англатади. Истилоҳда эса бу сўз ҳаж мавсумидан бошқа пайтда махсус давоми...

06:30 / 04.02.2020 8180
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Rahmah Foundation ташкилоти мустақил таълим ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот давоми...

09:04 / 30.07.2020 2383