“АНЖИР БИЛАН ҚАСАМ, ЗАЙТУН БИЛАН ҚАСАМ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон мўъжизалари


Сийно тоғи билан қасам... ва мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам. Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик. Сўнгра уни асфала софилийнга қайтардик. Иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга эса миннатсиз, битмас-туганмас ажрлар бордир. Нима сени охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келур?! Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг ҳакими эмасми?!” (Тийн сураси, 1‒8-оятлари).

 

Ал-Aзҳар университетининг собиқ декани, биология фанлари доктори, профессор Тоҳа Иброҳим Халифа Қуръони каримда катта илмий мўъжизалар кашф қилингандан сўнг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борган йирик япон олимининг Исломга кирганини таъкидлади. Олимнинг тадқиқотлари анжир ва зайтун дарахтларига бағишланган. Тоҳа Иброҳим деди: “Металейтонид моддаси одам ва ҳайвонларнинг миясида жуда кам миқдорда ажралади. У оқсилдан иборат бўлиб, унинг таркибида сулфатлар мавжуд ва улар осонлик билан рух, темир ва фосфорга боғланади.  Бу модда инсон ҳаёти учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки у холестеролни камайтиради, метаболизмни тартибга солади, юракка қувват беради ва тўғри нафас олишни йўлга қўяди. “Бу моддаларнинг инсон миясида ажралиши аста-секин 15 ёшдан бошланиб 35 ёшгача мунтазам давом этади. Кейин эса олтмиш ёшгача камайиб боради. Демак, бу модда осонликча ҳосил булмайди, яъни унинг ҳосил бўлиши киши ёшига боғлиқ. Худди шу ҳолат ҳайвонларда ҳам кузатилади”, дейди профессор.

Япониялик олимлар  кексалик аломатларини камайтирувчи металейтонид моддасини  ўрганишга киришдилар ва улар олиб борган тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад бу ажиб моддани  ўсимлик дунёсидан  қидириш эди.  Ва ниҳоят, бу модда ўсимликларнинг фақат икки турида топилди. Булар анжир ва зайтун дарахтлари  эди.

Доктор Тоҳа Иброҳим Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг  Тийн сурасида  анжир ва зайтун дарахти билан қасам ичганини ва бу сурада инсонни энг гўзал суратда яратилгани ва  у кейин  тубанликка қараб қулагани ҳақида оятлар борлигини эслатиб, бу меваларнинг манфаати улуғ бўлгани учун, Аллоҳ таоло улар билан қасам ичмоқда, дейди. Япон олимлари шундай хулосаган келишди: анжир ва зайтун меваларидан фойдаланиш инсон саломатлигига яхши таъсир қилади ва фақат бунда анжир мевасининг ёки зайтун мевасининг якка ўзидан  кутилган натижа ҳосил бўлмайди, балки анжирни зайтунга 1:7 нисбатда аралаштириш керак экан. 

Шундан сўнг  япон тадқиқотчилари гуруҳи энг яхши таъсирга эга бўлиш учун бу икки ўсимликнинг энг яхши боғланишини топишга ҳаракат қилишди. Япон олими Қуръони каримни ўрганди. У Қуръони каримда анжир бир марта, зайтун эса етти марта эслатилганини қайд этди. Доктор Тоҳа Иброҳим Қуръони каримдан тўпланган барча маълумотларни япон олимларига юборган.

 Япон олимлари Қуръони каримни ўргандилар. Ўн тўрт аср олдин Қуръони каримда улар кашф қилган барча нарсалар эслатиб ўтилганига амин бўлганидан сўнг тадқиқот гуруҳининг раҳбари Исломни қабул қилди. Доктор, профессор Тоҳа Иброҳим унга илмий кашфиёт учун лицензия берди.

***

Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган етти нафар  япон олимлари Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Улар мусулмон бўлганликларини шундай баён қилдилар:

«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, табиий йўл билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда, еттита зайтун, битта анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, Қуръонда етти марта зайтун, бир марта анжир сўзи зикр қилинган экан. Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқараётган Яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиқни Аллоҳ, деймиз”.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

                                                        Манба: www.muslim-stories.top

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги Бисёр ресторанида Қуръон мусобақаси юқори шукуҳ давоми...

12:21 / 15.02.2018 4177
Нуфузли олий ўқув юртининг бир гуруҳ собиқ битирувчилари устозларини зиёрат қилгани келишди. Суҳбат давоми...

19:37 / 11.03.2019 2947
Aллоҳ таоло инсонни кулишга ҳам, йиғлашга ҳам имкониятли қилиб яратган. Бу тўғрисида уламолар Маймун кула давоми...

21:28 / 16.03.2023 2691
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ сизларнинг давоми...

22:26 / 06.10.2023 917