Бу умматнинг қизи(2-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳақиқатга кўра онанинг бачадони инсондир. Она, яъни қиз, аёл – инсониятнинг мезонидир. Шайтон ҳам бу ҳақиқатни тушуниб етди. У инсониятни йўлдан уриш учун ҳаракатни аёлни олдинга чиқариш билан бошлади. «Бир аёл бутун инсониятдир» деган доирада иш олиб борди. Аёлни йўлдан урди. Илк кундан бошлаб аёлни залолатга тортишга уринади. Муваффаққиятга эришган пайтлари ҳам, мағлуб бўлган пайтлари ҳам бўлди. Энди ғалабага эришдим, деганида Аллоҳ таоло Осиёни чиқарди ва шайтон енгилди. Марямни чиқарди, у яна енгилди. Ҳадичани чиқарди. Кураш ҳануз давом этмоқда. Шайтон бузишга ҳаракат қилмоқда, аммо содир бўлаётган ишлар Аллоҳ таолонинг иродаси билан   амалга ошмоқда.

Сўз Аллоҳникидир. Мулк унинг мулки. У Яратгувчидир. У жон олувчидир. Осмон ва дўзах Уникидир. Пайғамбарлар ва маъно бағишлаган Удир. Қонунияти аниқ: аёлнинг рахми дунёга туннелимиз бўлади. Бизнинг танамиз дунёга келиши учун ҳам бу туннел аёлда, руҳимиз аслига етишиши ҳам аёл билан амалга ошади. Қонун аниқ: бу диннинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам вазифаси билан юзлашган илк кунда «Мени ўраб қўйинг», деганида бу диннинг биринчи аёли: «Туринг, мен шу ердаман, ёнингиздаман», деган эди. Ўша куни аёл у эди. Бугун ва эртага ҳам Аллоҳнинг изни ила у бўлади. Агар олимлар пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлса, уларнинг аёллари олимларга: «Туринг. Мен шу ердаман», дея қувват манбаи бўлишади.

Ўша даврдаги дунё бугун ҳам ўша-ўша. Ўша даврдаги одам бугун ҳам ўша-ўша. Қонунлар ҳам худди ўша қонунлар. Одам фарзандини аёл дунёга келтиради. Инсониятни аёл давом эттиради. Баъзи кимсалар Исломнинг мавқеини туширмоқчи бўлганда аёл уни кўтаради. Шайтон нима қилмасин, Аллоҳнинг саройларга яширган Осиёни тополмайди. Аллоҳнинг изни ила ёш бир қиз бу умматнинг руҳи билан тирилади ва тирилтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом кўрсатган йўлга худди ҳижоби каби ўранади, нафасини Қуръони билан олади, шариат қон томирларидан оқаётган қизлар Фиръавн ҳам, унинг тузумини ҳам денгизга чўктирадилар. Мана шундай мардликни ҳам улар амалга оширишади, мард эркакларни ҳам улар дунёга келтиришади. Бу – тақдир. Бу – қонун. Дунёнинг гуноҳ тўла маконлари, шайтоннинг фидоий хизматкорлари, ўтмишдаги вайронгарчиликлар узра яна янги вайронгарчиликларни режалаганларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли боши берк кўчага киришга уринаётганлар, хуллас, ким нима қилишидан қатъи назар, охирги сўз Аллоҳникидир. Қонун Унинг қонуни. Аллоҳ таоло айтадигани айтган. Айтилган бу сўз бизга Осиё ва Марям оналаримиз орқали етказилди. Исроил ўғиллари даврида бир аёл Фиръавндек бир ваҳшийнинг хотини бўлгани ҳолида, ботинидаги имони унга: «Аллоҳим, менга Ўзингнинг ҳузурингдан бир уй бер ва мени бу золимларнинг қўлидан қутқар», деб айтган эди. Осиё уларнинг қизи эди. Аллоҳ ундан рози бўлди ва унинг исмини Қуръони каримда зикр қилди. Бу инсоният учун берилган энг хайрли умматнинг қизлари энди Аллоҳ таолога юзланиб, Унинг шариатга таслим бўлганлари ҳолда, қанақасига бу умматнинг Осиёлари бўлишмасин? Қонун Аллоҳнинг қонунидир, сўз ҳам Уники. Бу умматнинг қизлари бу умматни уйғотади. Имонимизни улардан ўрнак олишга буюрган Аллоҳ таолодир. Мен йиғлай олмайман, инграй ҳам олмайман. Умидимни ҳеч ким тугатолмайди. Умматимни ҳеч ким ўлим билан қўрқита олмайди.

Бу умматнинг қизлари бор экан, ҳаёт давом этади. Қиз фарзанд бизни жаннатий қилар экан, Аллоҳ таолонинг изни ила жаннатдамиз. Бу бизнинг илк ва охирги сўзимиз. Зеро, Қонун ҳам шу. Уч қизни ўстирганга жаннатни ваъда қилган Пайғамбар алайҳиссаломни эшитиб олсин. Тушунмаган тушуниб олсин. Бундан буён инсоният эшитсин, билсин ва тушунсин. Бу умматнинг қизлари ҳам ўзига келсин. Аслиятига қайтсин. Ҳақиқат шудир. Алҳамдулиллаҳ.

Бу уммат ким? Бу уммат Аллоҳ таоло Маккада пайғамбар қилиб юборган Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтирганлардир. Унга Аллоҳ таолонинг саловат ва саломлари бўлсин. У зот башоратини Маккада эълон қилди. Мадинада динининг давлатини қурди. Динини унга иймон келтирган биринчи авлодга ўргатди. Аллоҳ таоло унга Қуръони карим деган китобни берди. У китобга амал қилишни, ҳаётни унинг асосида давом эттиришни буюрди. Пайғамбар ўлароқ Муҳаммад алайҳиссаломни, китоб ўлароқ Қуръонни, дин ўлароқ Исломни, ҳаёт тарзи ўлароқ унинг шариатини, қибла ўлароқ Каъбани, дўст-биродар ўлароқ мўминларни қабул қилган ҳар бир киши шу умматдандир. Бу умматнинг бошланғичи Пайғамбар алайҳиссаломнинг рафиқаси ва у зотга биринчи бўлиб иймон келтирган Ҳадича розияллоҳу анҳодан бошланади. Интиҳоси эса қиёматдан олдин охирги иймон келтирган инсон билан тугайди. Энг биринчи иймон келтирганидан бошлаб то энг охирги иймон келтирган ҳар бир инсон шу умматдандир. Бу умматдаги ҳар бир кишининг қадри унинг қулликдаги муваффақиятига кўрадир. Биринчи авлод бўлмиш саҳобаи киром энг чиройли бандаликни энг қийин шароитларда қилишгани учун энг қадрлилардан бўлишди. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин. Энг гўзал имон уларнинг имони бўлди. Энг гўзал ибодатларни улар адо этишди. Жиҳоднинг энг фазилатлиси уларнинг жиҳоди эди. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, муборак бир авлодга айланишди. Аллоҳ таоло уларни севди. Пайғамбар алайҳиссалом севди. Барчамизга уларнинг қуллиги намуна бўлди. Қариларнинг қуллиги, ёшларнинг қуллиги уларга қараб белгиланади. Улар Қуръони карим нозил қилинган даврнинг мўминлари сифатида яшашди. Қилган хайрли ишлари мақтовга сазовор бўлди. Хато ишлари қораланди. Улар қандай ҳолатда бўлмасин, Исломдан асло воз кечмадилар, Яратганнинг энг охирги ва мукаммал динида яшаб ўтдилар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ҳотамул Асом фарзандларига Мен ҳаж қилмоқчиманrdquo деди. Улар йиғлаб Бизни кимга ташлаб кетасизrdquo деди. давоми...

22:15 / 29.11.2021 2421
5ФАСЛФЕйсБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАРЭй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:01 / 16.07.2020 2232
Инсон уйига ҳалол меҳнат билан ҳалол касб қилиб қайтиши, унга бирор алдов, ёлғон ва фириб аралаштирмаслиги давоми...

22:10 / 27.12.2021 2255
Фейсбукда шундай гуруҳ ва саҳифалар борки, улар эркак ва аёлни турмуш қуриш мақсадида ўзаро танишувга давоми...

06:00 / 17.06.2020 3208