Ўн ёшли умра зиёратчиси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга борган ва Сайидмуҳаммад у билан бирга ҳаж қила олмаганидан жуда хафа бўлган. Кейин у Маккага бориш учун бор имкониятини ишга солишга қарор қилди.


Бола тенгдошлари сингари ширинликлар ва ўйинчоқлар сотиб олишнинг ўрнига, барча пулини қутичасига йиғиб борди. Бу йил бахтли тасодиф сабабли боланинг онаси умрага бориш йўлланмасига эга бўлди. Хаж оператори Саййидмуҳаммаднинг қатъиятини кўриб, ҳаж учун тўловдан чегирма қилиб  берди ва болакай онаси билан Маккага жўнади.


«Мен у ерда ҳар куни масжидга бордим ва у маскандан кетишни хоҳламасдим. Замзам сувидан ҳам ичдим ва ҳатто Муқаддас Каъбага қўл теккизиш бахтига ҳам эришдим», - дейди кичик зиёратчи.


Энди Сайидмуҳаммаднинг янги мақсади бор – катта ҳаж қилиш учун пул йиғиш.


islamоsfera.ru асосида тайёланди.

Мавзуга оид мақолалар
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

22:00 / 13.06.2020 5149
Буюк соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафига давоми...

03:18 / 28.12.2020 4065
Кеча 10 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жомеъ масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб давоми...

00:20 / 12.12.2020 4461
Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша давоми...

05:56 / 30.11.2020 3712