70 ёшли муслима кўнгиллилар сафида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Янги Жанубий Уэлс (Австралия) ҳукумати, қийин вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш ишларига катта ҳисса қўшаётгани учун, Абла Кадусни "2019 йилнинг катта кўнгиллиси" деб тан олди.


Абла Кадус кўп йиллар аввал Мисрдан Австралияга кўчиб келган. Бу ердаги илк бор мусулмон аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш хизматини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.


"Кимдир менга ёрдам сўраб мурожаат қилса, уни ҳеч қачон рад қилмайман. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ кичик муаммолар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар борасида маслаҳат ва тавсиялар билан аёлларни руҳан қўллаб қувватлайман. Жисмоний зўравонлик, ноҳақлик, аёлларга тажовуз каби муаммолар бўлса тегишли муассаларга мурожаат қиламиз", деди Абла Қадус "SBS NEWS" га берган интервьюсида.


Аҳолисининг ярми мусулмон бўлган Лакемба шаҳрида 2000 йили мусулмон оилаларни, ҳоссатан аёлларни диний ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун "Ислом аёллар фаровонлиги ассоциация"си ташкил этилган. Ҳозирги кунда ИАФА ҳар ҳафта 150 нафар аёл ва 300 нафар ёш болaларга ёрдам бериладиган турли хил хизмат дастурлари мавжуд. Ушбу дастурга турли тўгараклар, болалар боғчалари, тайёргарлик машғулотлари, ўспирин қизлар учун дастурлар, оромгоҳлар, Қуръон ёдлаш курси ва тажвид дарслари киради.


"Бешта фарзандим бор. Улар:  "Бу сизни олтинчи фарзандингиз", - дейишади. Мен деярли ҳар куни шу ердаман, 35 йил кўнгилли бўлиб ишладим, 20 йилдан бу ташкилотда ишлаяпман. Демак бу менинг уйим, менинг иккинчи уйим", - дейди Абла Қадус.


ИАФА Абланинг биринчи кўнгилли фаолияти эмас. 80-йилларда у оилавий зўравонлик қурбонларига бошпана берган бир гуруҳ аёллар билан кўнгилли кўмакчи бўлиб иш бошлади. 1983 йили улар илк бор мусулмон аёлларга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя хизматини ташкил этдилар. Уларнинг уйлари мазлум аёллар ва болаларга турар жой топилмагунча бошпана бўлди. Деярли 40 йилдан сўнг мусулмон аёллар ассоциацияси кенг кўламли хизматларини кўрсатишда давом этмоқда.


Манба: About Islam

Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Барчани зилзила қурбонларига бағишлаб хатми Қуръон қилишга чорлаймиз.Шунингдек, мусибатзада оилалар, давоми...

02:07 / 08.02.2023 3001
Aммо Мичиган штатидаги икки ўсмир қиз мусулмон аёллар ҳақида бирон бир китоб топа олишмаган.17 ёшли давоми...

04:41 / 14.03.2020 5122
260 км масофага югуришни режалаштирган мусулмон Ҳорун Мота Мен ҳар куни ифторликдан олдин тахминан 10 км давоми...

21:24 / 16.05.2020 3142
Христиан динида беш нарсани билдим ва уларни Исломда топдимrdquoТереза КорбинМен диний эътиқодлари турли хил давоми...

01:39 / 30.06.2020 4746