Она тилим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ОНА ТИЛИМ

Онам айтган аллаларда топдим сени,

Ҳар бир сўзинг юрагимга бўлди малҳам.

Афзал ўлим, унутгандан кўра Сени,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Кимнинг тили йўқ экан, у – элат эмас,

Тили, эрки, миллатига эга эмас!

Ўз тилини унутса ким, фарзанд эмас –

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Хазинамсан, бебаҳосан, қандай асрай?

Авлодларимга меросим қонда асрай.

Асрай сени: танда асрай, жонда асрай,

Отам тили, онам тили – Она тилим!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

 
Мавзуга оид мақолалар
Мен охирги вақтларда «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз...» Исро сураси, 82оят давоми...

21:00 / 07.11.2019 4233
Қариш муқаррар равишда мия ишига таъсир қилади, деб ўйларсиз. Бу бутунлай нотўғри. Мияни соғлом ва ёш сақлаш давоми...

21:38 / 07.06.2023 3520
Қаноат инсоний фазилатларнинг энг олийсидир. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра давоми...

09:28 / 19.03.2017 5591
Азоннинг суннатлари  Улар бештадир 1. Эшитувчи муаззин «Ҳайя ъалассолаҳ, ҳайя ъалалфалаҳ» лафзидан бошқани давоми...

14:57 / 08.12.2016 5928