Бир финжон қаҳва
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нуфузли олий ўқув юртининг бир гуруҳ собиқ битирувчилари устозларини зиёрат қилгани келишди. Суҳбат давомида фаолиятдан гап чиқиб кетди. Ёшлар иш жараёнидаги қийинчиликлардан нолир эдилар.

Меҳмонларга қаҳва таклиф қиларкан, профессор устоз ошхонага бориб, турли хил – фарфор, шиша, пластик, хрустал финжонлар қўйилган патнис билан қайтди. Улардан баъзилари оддий, баъзилари қимматбаҳо эди.

Ҳамма ўзига ёққан финжонни танлаб олгач, профессор шундай деди: «Эътибор беринглар, барча чиройли финжонлар биринчилардан бўлиб бўлишиб олинди, оддий ва арзонлар финжонларга эса ҳеч ким аҳамият бермади. Тўғри, киши ўзи учун энг яхши нарсани исташи табиий ҳол. Бироқ сизнинг барча муаммоларингиз ва стрессларингизнинг манбаси ҳам шу. Бир нарсани тушунишингиз лозим – финжоннинг ўзи қаҳвани яхшироқ қилиб қўймайди. Тўғри, қимматроқ бўлиши мумкин, бироқ у кўпинча ҳатто ичмоқчи бўлган нарсамизнинг аслида нима эканини тўсиб қўяди. Ҳақиқатда эса биз хоҳлаган нарса финжон эмас, балки шунчаки қаҳва эди. Сиз эса онгли равишда идишнинг энг яхши бўлишигагина эътибор қаратдингиз, танлаб бўлгач эса, бошқаларники билан солиштира бошладингиз».

Энди эса ўйлаб кўринг: бизнинг ҳаётимиз қаҳва бўлса, иш, пул, мавқе, жамият – финжонлар. Финжон яхши қаҳва ичиш учун бир восита бўлгани каби булар ҳам ҳаётимизни сермазмун ўтказиш, мақсадли яшаш учун фақатгина воситалардир. Қўлимизда қандай финжон тургани ҳаётимизнинг сифатини аниқлаб ҳам бермайди, ўзгартириб ҳам қўймайди. Биз баъзан бутун диққатимизни финжонга қаратиб, у билан овора бўлиб қоламиз-да, қаҳванинг ўзининг таъмидан баҳра олишни эсдан чиқариб қўямиз.

Энг бахтли одамлар – ҳамма энг яхши нарсаларга эга бўлган кишилар эмас, балки ўзлари эга бўлган нарсалар орасидан энг яхшисидан фойдалана оладиган кишилардир.

Рус тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Фахриёрнинг Фахриддин Низомов «Излам» номли шеърий тўплами «Академнашр» нашриётида чоп этилди. Китобдан давоми...

13:13 / 31.10.2017 7045
ГуноҳларТақвонинг сустлигиЁтоқхонага оид ишларда камчиликка йўл қўйиш Ўзини яхши кўриш ва ўзгага ҳаддан давоми...

21:56 / 01.01.2023 8307
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

12:38 / 01.11.2016 5801
Хабар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси давоми...

15:30 / 07.02.2018 3629