ҚУРАЙШ СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИДАН БИРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айюб Сабри Пошо "Миръотул Ҳарамайн" китобида Шайх Аҳмад Духонийдан ўша пайтда Маккаи Мукаррамада тарқалган вабо ўлати ҳақида шундай нақл қилади:

"Бундан бир муддат олдин Маккаи Мукаррамада ғоятда даҳшатли вабо касаллиги тарқалди. Хоҳ ҳожилар бўлсин, хоҳ аҳоли бўлсин йўлда юриб кетаётиб ҳам  тўсатдан йиқилиб вафот этишарди. Жасадлар кўплигидан йўлларда юриш, Масжидул Ҳаромга бориш имконсиз бўлиб қолди. Касаллик  кўпайиб ниҳоятда даҳшатли тусга кирган кунларда мени ҳам қўрқув, ваҳима қуршаб олди ва намозларимни уйда ўқишга қарор қилдим. Лекин аср намозини ўтказиб юбормаслик учун Ҳарами Шарифга бордим ва намоздан кейин Сафо эшигидан чиқиб зўрға, қийналиб Сафо тоғи этакларигача юриб бордим. Йўлнинг икки четида бир қанча кишилар чўзилиб ётар, мурдалар туфайли сайъ қилиш имконсиз эди. Жасадлар кўплигидан чўчиб олдинга ҳаракат қилолмай, жонсиз жасад каби Сафога суяниб қолдим.

Бир муддатдан кейин қулоғимга шундай овоз келди:

"Уялмайсанми? Аллоҳ Таолонинг "Қачон ажаллари етса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, илгари ҳам қила олмайдилар" ояти каримасига ишонмайсанми?  (Юнус сураси,49-оят) Ўзингга етарлича олимсан, бир қанча тафсир ва ҳадис китобларини ўқидинг, иймон дарахти кўнгил боғингда илдиз отиб мустаҳкам қарор топди.

"Ли-ийлаафи Қурайш" сурасини давомий ўқиб юрсанг ҳеч нарсадан қўрқмайсан. Ҳамда бу сирни кимга айтсанг уни ҳам ваҳима балосидан қутқарган бўласан".

Гўёки шу соатгача жонсиз эдиму бу овоз  қулоғимдан менга бир руҳ пуфлагандай бўлди. Титраб турган вужудимга янги жон киритди, васвасадан ҳеч бир асар қолмади. Овозни илҳом эканини тушуниб, йўл-йўлакай Қурайш сурасини ўқиб уйга қайтдим. Оиламга "Ли ийлаафи"ни доим ўқиб юришларини тайинладим. Қўрқув ва даҳшат аҳли оиламдан узоқ бўлганини кўргач, энди кимни учратсам, менга буюрилганидай бу сурани ўқиб юришларини маслаҳат бера бошладим. Алҳамдулиллаҳ, бу муборак сурани ўқиб юрганларнинг ҳеч бирида ваҳимадан асар қолмади.

Марям Осиё таржимаси

Манба: istiklal.com.tr

Мавзуга оид мақолалар
5 « ». « ». . « « ...» ». Бешинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. давоми...

19:09 / 19.05.2018 5454
Гуноҳлардан халос бўлайлик десак...     Жума намозини ўқиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ жалла давоми...

10:50 / 22.12.2017 6008
Ассалому алайкум  Сизга шуни маълум қиламизки, бундан бир неча ой муқаддам сайтимизда Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

23:07 / 10.03.2017 3960