Шифобахш ва мўъжизавий сув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллох мўъжизаларидан бири ― сувнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида фикр юритмоқчимиз. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу дунёда ва у дунёдаги энг яхши ичимлик – бу? сувдир, деганлар. Инсон ҳужайраси  60-99 % сувдан иборат бўлиб, қанчалик ёш бўлсангиз, сув таркиби шунчалик кўпроқ бўлади.

Ёш улғайган сари тана ҳужайраларидаги суюқлик камаяди. Инсон вужуди ўзининг барча биохимик фаолиятларини ягона эритувчи бўлган сув воситасида амалга оширади. Бадан намлигини мувозанатда сақлаш, таомларни ҳазм қилиш, озиқ моддаларни сурилиб, ҳужайраларга етказиб бериш,ортиқча зарарли моддаларни ташқарига чиқариш шулар жумласидандир. Сувга бўлган эҳтиёж инсоннинг соғлигига ва еган нарсаларининг микдорига боғлиқ. Соғлом бўлиш учун киши кунига 2 марта эрталаб ва овқатдан 1-3 соатдан кейин 1-2 пиёла енгил (Қуръон ўқилган, ёмғир суви ёки муздан янги эритилган) совуқ сув ичиш киши табиатига энг мувофиқдир. Инсон болаликдан қайноқ ва иссиқ чой, қаҳва ва қайнаган сувга ўргатилиши туфайли вояга етганда юқоридагидек ичимликларга қаттиқ ўрганади. Ичадиган сувингиз илиқ бўлиши, асталик билан совуқ сув ичишга ўрганиш керак. Совуқ сувнинг ўрнини ҳеч нарса тўлдира олмайди. Таомдан олдин бир неча кичик ютум билан сув ичса бўлади. Маъданли ва минерал сувлар қонни тозалайди, бадан хидларини кетказади, ҳар хил касалликларга даво бўлади. Лекин бундай сувларни кунда бир стакандан кўп, шифокорингиз тавсиясисиз ичмаслик керак.Тоғ музларидан эриган, тинмай ҳаракатда бўлган сувлар, мева, сабзавот сувлари, қатиқ суви енгил ва жонли, шифоли сув ҳисобланади. Кўл суви, ер ости сувлари, идишларда сақланган сувлар оғир ҳисобланади. Бу сувларни жонлаштириш учун сувга Қуръон ўқиш қайнатиб, кейин музлатиб жонлаштириш керак. Ичишдан аввал пиёладан пиёлага 3 марта Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, деб ҳаракатлантириш керак. Бу ҳаракат сувдаги салбий қувватларни кетказиб, сувни енгиллатади. Соғлом ва ёш бўлиш учун киши кунига 1-2 пиёла енгил совуқ сув ичиши керак. Ёшлар совуқ сув билан таҳорат олишлари ва ғусл қилишлари асаб касалликлари, буйрак ва тухумдон яллиғланиши ва бошка ҳароратни оширувчи касалликларга фойдали ва даводир. Сил, тутқаноқ ва жигар касалликлари билан оғриганлар совуқ сувдан эҳтиёт бўлишлари керак. Камқувват, кўп касалланадиган кишилар ва қариялар эса илиқ сув ишлатишлари мақсадга мувофиқдир. Офтобда қолган сувни ичиш ва у билан таҳорат олиш, ғусл қилиш макруҳ ҳисобланиб, ҳар хил тери касалликларига олиб келиши мумкин. Инсон руҳияти билан боғлиқ касалликларга сув муолажаларидан кучлироқ даво йўқдир. Қуйида шундай муолажалар ҳақида қисқача маълумотлар берамиз. Бу бебаҳо, оддий муолажаларни ҳар бир инсон кўчага чиқмасдан ортиқча ҳаражатсиз, уй шароитида , давомли қилишга имконияти бор. Кўплаб ҳолатларда сув билан муолажалар қилинганда бошқа дори- дармонлар ишлатишга ҳожат қолмайди (давоми бор).

Раъно Тожибой қизи

Мавзуга оид мақолалар
Саҳобиялар ҳаёти Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Ислом учун ўзини фидо қилган биринчи аёл, жасорат, давоми...

21:00 / 04.11.2019 10348
Ибн Дақиқ алИйд раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларВафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менгаquotҚабрда давоми...

00:51 / 11.03.2023 4175
 Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам давоми...

12:02 / 25.11.2016 5791
ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ Ҳажнинг 20дан ошиқ вожиблари бор. Қуйидагилар шулар жумласидандир.                         давоми...

19:04 / 02.12.2016 3148