Фарзанд тарбиясига доир китобларни ўқиш ва ақлдан озиб қолмаслик ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мутолаа қиладиган ота-оналар кўпинча фарзандларини китобга кўра тарбия қилишга ҳаракат қиладилар. Бир китобни ўқиб, ундан бир шингил, иккинчисини ўқиб, бунисидан бир шингил маълумот тўплайверадилар. Бориб-бориб, саросима юз беради: китоблар кўплиги сабабли чалкаш-чулкашлик, довдираш бошланади. Бу китобда бундай маслаҳат берилган, унисида ундай. Кейин маълум бўладики, сиз умуман ҳаммасини хато қиляпсиз.

  1. Ҳамма китобларни ҳам жиддий қабул қилаверманг.

Болаларни китоблар ёрдамисиз ҳам тарбия қилса бўлади, ишонинг, ҳеч ким бундан зиён кўрмайди. Ҳаттоки бечора ҳам бўлиб қолмайди. Тўғри, бир қанча хатоларга йўл қўйилади. Бироқ китоблар хатоларни бартараф қилишда доим ёрдам беравермайди. Ҳа, китобларда ақлли гаплар ёзилади. Лекин ғирт бемаъни фикрлар ҳам талайгина. Хуллас, тарбияга оид адабиётларга ихтиёрий дарсликкаби қараш керак. Ўқиш қизиқарлими? Ундан фойдаоляпмизми? 

  2. Мутолаа жараёнида уялиш ҳисси туғиляптими? Бу китобни ўқимаганингиз яхши.

Ҳар қандай ажойиб ва тўғри фикрлар уят ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Бизота-оналарнинг ўзимизга яраша заиф жойларимиз (нуқталаримиз) бўлади. Агар муаллиф айнан менинг заиф нуқтам ҳақида мулоҳаза юритаётган бўлса, ҳаттоки энг беозор жумлалар ҳам мияда эътирозга ўрин қолдирмайдиган, қатъий даъволарга айланиб қолади ҳамда, табиийки, уялишга, виждон қийналишига олиб келади. Қуйида уларнинг энг донғи кетганларини келтирамиз.

Боғчага уч ёшгача берилмайди.

«1,5 яшар фарзандимизни эрта боғчага бериб, қалбига тузалиб бўлмас жароҳат етказдик. Аммо тирикчилик қилишимиз керак эди-да».

Отанинг фарзанд тарбиясида иштирок этиши мақсадга мувофиқдир.

«Ўзим аҳмоқман. Бола хоҳламаган одамдан туғиб ўтирибман».

Турли хил болалар бўтқасидан кўра эмиздирган афзал.

«Мен бунинг уддасидан чиқа олмадим, мен ҳам онаманми?!»

Буларни ҳам юқоридаги даъволарга қўшган бўлардим:

*«Тўлақонли ривожланиш учун болага уйқу жуда зарур» (шубҳасиз, лекин боланинг уйқуси яхши бўлмаса-чи? Унда нима қилиш керак?)

*«Асраб олинадиган бола ўз болаларингдан кичик бўлгани яхши» (менинг асраб олган фарзандим тўнғичимдан икки ҳафталик катта!) Санаб ўтилган мазкур даъволар тўғрига ўхшайди, лекин уларни ёзар эканман, ўзимни ўзим оқлашим керакдай туюляпти. Демак, улар менучун ёзилган эмас.

3. Диққат билан ўқинг, асл манбага аҳамият беринг.

Кўпинча янгича педагогик назарияларнинг тарафдорлари ҳаддан ташқари ошириб юборишадики, алал-оқибат тамомила акси ҳосил бўлади.Масалан, Ньюфелднинг меҳр туйғуси назарияси тарафдори «доим фарзандининг хоҳишларини ҳурмат қилгани ва у талтайган бола бўлиб улғайгани» ҳақида шикоят қилади. Гарчи Ньюфелднинг ўзи бу ҳолатда боланинг «ҳамма ва доимий» хоҳишларини ҳурмат қилиш яхши эмас, зарарли эканига ишора қилган бўлар эди. Шунинг учун турли хил форумларда «айланаётган» фикрларни эмас, асл манбадан ўқиш лозим. Тасниф муаллифи аниқ нимани назарда тутаётганини тушунишга ҳаракат қилиш керак. Шунда, масалан, Монтессори – «эртакларга қарши, мавҳум ўйинчоқлар тарафдори бўлган вакичик роботларни тарбияловчи қаттиққўл тарбиячи (муаллим)» эмас, балки фойда бераётган ривожлантирувчи муҳит тизимининг тузувчиси (яратувчиси), самимийҳамда серғайрат аёл эканига амин бўламиз. 

4. Амалиёт назариядан муҳимроқдир.

Биз барчамиз ақлли одаммиз ва ёзмафикрни учга бўлишимиз мумкин. Бироқ Невфелд, Петрановск, Ҳиппенреитер ва бошқалардан келган издошлару мухлислар қаердан пайдо бўлади? Албатта, бизнинг ичимиздан. Чунки бизларнинг ажойиб одатимиз бор. Фаразан, сеҳрли тарзда ўқиётганларимиз иш бераётган бўлса, биз уларни инсониятга улашиб, яхшилик қилишга ошиқамиз. Лекин, аслида, универсал тарбия усуллари йўқ.Таълим масаласида асосий нарса қатъий қоидалар эмас, балки амалиётдир. Мен учун ишлаган нарса, албатта, ҳамма жойда ва ҳар доим ишлайди, дегани эмас.

5. Ҳамма нарса ўзгарувчанлигини ёдда тутинг.

Болалар тарбияси – ижтимоий жараёндир. Боғчалар оналар ишлашни хоҳлаган ёки шунга мажбур бўлганида пайдо бўлган. Бола руҳиятининг қиймати, унинг фикрини ҳисобга олиш Европада ва Америкада яшаш учун курашга тушганда ҳамда чақалоқлар ўлими камайган бир пайтда биринчи ўринга силжиди.

Масалан, бугунги кунда бола итоат қилиши эмас, балки ўзининг фикрлаши муҳим, лекин авваллари бошқача эди. Дунё қиёфаси бетўхтов ўзгариб турибди ва у билан бир қаторда китоблар ҳам. Шу боис доктор Корчак болаларни ўпмасликни маслаҳат бераётганини ўқиб, ғалаён кўтармаймиз. Кўриниб турибдики, айрим тавсиялар аниқ эскириб қолган. Бугунги маслаҳатларнинг айримлари эса вақт ўтиб эскиради.

6. У ёндан бу ёнга сакраманг.

Бола тарбиясида изчиллик муҳим аҳамиятга эга. Масалан, бола уй вазифасини бажаришни истамайди. Ота-оналар эса айни дамда Катерина Мурашовани мутолаа қилишяпти. Шунинг учун фарзандларини ёмон баҳолар олишга рухсат берган ҳолда мустақил бўлишга ўргатишади. Кейин «Саммерхил»ҳақида ўқишади-да, мактабнинг балолигини, боланинг бўлса бечора эканини тушуниб қолишади ва дарҳол уни мактабдан «озод» этишади, боланинг ўзида туртки уйғонишини кутишади. Сўнг тўсатдан ҳамма педагогик назариялардан хафсаласи пир бўлади ёки бирор отам замондан қолиб кетган, консерватив руҳдаги китобни ўқийди-да, болани қайтиб мактабга судрайди. Ёмон баҳолари учун калтаклайди. Бундай қилиш мумкин эмас.

7. Муаллифни авф қилишни билинг.

Педиатр Комаровский кўкрак сути билан боқиш ҳақида ҳеч нарса тушунмаса-да, бу ҳақда фикр юритишга қўл уради. Аммо бу унинг тўлиқ аҳмоқлигини англатмайди. Унинг ҳам заиф томонлари бор, холос. Бироқ бевосита педиатрияга тегишли маслаҳат керак бўлса, Комаровский биз учун айни муддао бўлади. Шунинг учун унитанлаб ўқиш керак: тоза ҳавода сайр қилиш ҳақидаги баҳсларини ва ОРВИни даволаш бўйича тавсияларини тинглаш мумкин. Агар фақат муаллифнинг оғзига қараб иш қилинмаса, деярли ҳар ердан фойдали нарсаларни олса бўлади. Шунда муаллифнинг бизнинг дунёқарашимизга мутлақо тўғри келмайдиган, бизнинг назаримизда бўлмағур гаплари тарбия жараёнига халал бермайди. 

                                                         Musulmanka.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Хўш, келинлар нима учун, кимлар сабабли ёмон томонга ўзгаришади Бунга аввало, куёв тўра, унинг тадбирсиз ва давоми...

07:05 / 23.01.2017 8516
.Эй онажон Аллоҳ таоло сизни мағфират қилсин, кечирсин, сизни Ўзи мукофотласин. Аллоҳ сизни раҳматига олсин. давоми...

01:17 / 02.03.2021 4396
Андижон вилоятида Қуръон мусобақаси   Ўзбекистон Республикасида илк бор оммавий тарзда ташкил қилинган давоми...

01:39 / 04.02.2018 2490
embedhttpswww.youtube.comwatchv4KjqwrYaIMQfeatureyoutu.beembed

18:02 / 15.05.2018 2699