«Ҳилол-нашр» матбаасининг фаолияти юксак баҳоланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳилол-нашр» матбаасининг фаолияти юксак баҳоланди

 Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, халқимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни ўрганиш ва ўргатиш, зиё таратиш, жамиятимизнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, буюк аждодларимизга муносиб авлодларни тарбиялаш ишига ҳисса қўшиш каби эзгу ниятлар билан ташкил этилган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси, қисқа муддатда кенг китобхонлар оммасига Ислом таълимотини, Қуръони карим ва суннати набавия таълимотини етказиш борасида кўп хайрли, ибратли ишлар қилишга улгурди. Матбаамиз ишга тушган кундан буён китобсевар халқимизга ўнлаб диний-маърифий нашрлар тақдим этиб келмоқда. Айни пайтда, китобларимизнинг нафақат мазмун жиҳатдан, балки сифат жиҳатдан, бадиий-техник жиҳатдан ҳам юксак даражада бўлишига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Сўнгги йилларда нашриётимизда чоп этилган китоб ва бошқа босма маҳсулотлар ўзининг сифатли босмаси, гўзал ва кўркам муқовалари билан ҳам муштарийларни хушнуд этиб келмоқда. Бошимизга соябон бўлиб кириб келаётган муборак Рамазони шариф арафасида Аллоҳ таоло мазкур матбаанинг ижодий гуруҳи ва меҳнат жамоасига карамли лутф айлаб, уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини ўзига хос тарзда тақдирлади. 27 июнь куни  – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан пойтахтимизнинг муҳташам саройларидан бири – Ўзбек Миллий Академик драма театри биносида мазкур байрам муносабати билан соҳа ходимларининг тантанали йиғилиши бўлиб ўтди. Байрам тадбирида вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов юртбошимиз Ислом Каримовнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида миллий матбуотимиз замонавий талаблар асосида тубдан янгиланиб, ривожланиб бораётганлиги, оммавий ахборот воситалари сони шитоб билан кўпайиб бораётгани ҳақида сўзлашди, айни пайтда, босма нашрларнинг қарийб 53 фоизи, телерадиоканалларнинг 64 фоиздан зиёди, интернет саҳифаларнинг эса 98 фоиздан ортиғи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани таъкидланди. Тадбирда «Йилнинг энг фаол журналисти» республика кўрик-танловининг бу йилги ғолиб ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон медиа муҳитининг ривожида заҳматкаш ноширлар, матбаа соҳаси ишчи-хизматчиларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги эътироф этилди. Маълумки, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ноширлар ва матбаа ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши нашриёт», «Энг яхши матбаа корхонаси», «Энг яхши муқоваловчи», «Энг яхши босма устаси» ва «Энг яхши технолог» номинациялари бўйича ўз мукофотларини таъсис этган бўлиб, бугунги йиғилишда мазкур номинациялар бўйича ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Қувонарлиси шундаки, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуамиз ҳам ушбу тадбирда «Энг яхши муқоваловчи» номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, диплом ҳамда замонавий компьютер билан мукофотланди. Мукофотни матбаа мудири Абдувосит Қамбаров қабул қилиб олдилар, кўрсатилган юксак эътибор учун тадбир ташкилотчиларига ташаккур айтиб, оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг меҳнатини қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун ҳукуматимиз раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдирдилар. Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуасининг ижодий гуруҳи ва меҳнат жамоаси бутун дунёдаги ҳамкасабаларини, шунингдек, Ислом оламида матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият олиб бораётган барча касбдошларини, бугунги касб байрами билан муборакбод этади. Сиз, азиз мухлисларимизга эса холис дуоларингиз, руҳий-маънавий қўллаб-қувватлаб, ҳайриҳоҳ бўлиб турганингиз учун ташаккурлар айтади. Фурсатдан фойдаланиб, барчамизнинг устозимиз, дуогўйимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ҳам бугунги байрам билан муборакбод этиб, юксак эътирофлар қутлуғ бўлсин деймиз. Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун, эл-юртнинг тинч-осойишталиги, порлоқ келажаги ва бахтли охирати учун қилаётган саъй-ҳаракатларимизга ривож ва баракотлар ато этсин, хайрли ишларимизни бардавом, ажру мукофотларини мўл қилсин, омин!
Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

13:44 / 27.03.2019 3677
Мен «Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли аёли» китобидан шу давоми...

14:11 / 29.11.2016 6110
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:25 / 23.05.2023 2151
«Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар». Бақара давоми...

06:59 / 01.11.2017 3897