Рамазон фазилатлари (3-4 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3

عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ الْجُهَنِيِّ، قَالَ: «جَاءَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ مِعَنْ نْ قُضَاعَةَ، فَقَالَ: شَهِدْتُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ، وَأَنَّكَ رَسُولُ اللَّهِ، وَصَلَّيْتُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسَ، وَصُمْتُ الشَّهْرَ، وَقُمْتُ رَمَضَانَ , وَآتَيْتُ الزَّكَاةَ».

قَالَ: فَقَالَ لَهُ: «مَنْ مَاتَ عَلَى هَذَا كَانَ مِنَ الصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ».

Учинчи ҳадис:

Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Қузоадан бири киши келиб: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб, сизни Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бердим, беш намозн ўқидим, ойнинг рўзасини тутдим, Рамазон кечаларини бедор ўтказдим ва закотни бердим», деди. Шунда у зот унга:

«Ким мана шу ҳолда ўлса, сиддиқлар ва шаҳидлардан бўлади», дедилар».

Изоҳ: «Ойнинг рўзаси», яъни рамазон ойининг.

«Кечани бедор ўтказиш» деганда туни билан ухламай ибодат қилиб чиқиш тушунилади.

Саҳиҳ.

4

عَنْ يَزِيدَ بْنِ بِشْرٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: « بُنِيَ الإِسْلامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَلا إِلَهَ إِلا اللَّهُ، وَإِقَامِ الصَّلاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ «رَمَضَانَ

«قَالَ: فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: وَالْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ؟ , فَقَالَ: «الْجِهَادُ حَسَنٌ؛ هَكَذَا حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ».

صحيح لغيره.

 

Тўртинчи ҳадис: Язид ибн Бишрдан ривоят қилинади: «Ибн Умар разияллоҳу анҳу: «Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш, намозни ўташ, закотни бериш, Байтни ҳаж қилиш ва рамазон рўзасини тутиш», деди.  Шунда бир киши унга: «Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида жиҳод қилиш‑чи?», деди. У: «Жиҳод яхшидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай сўзлаб берганлар», деди. Саҳиҳ лиғойриҳи.  
Мавзуга оид мақолалар
26. Мусулмон биродарининг жони, моли ва обрўсига етадиган зулмни даф қилади ва унга бу ишда ёрдам беради. Бу давоми...

13:29 / 10.11.2016 5489
Аллоҳ таоло инсон наслини пок ва ҳалол йўл билан давом эттириш учун никоҳланишни, оила қуриб яшашни жорий давоми...

09:58 / 23.07.2019 3201
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй Абу Мунзир, давоми...

17:57 / 11.11.2017 7608
Расулуллоҳга... Рисолат мулкида энг яхши гултож, Жаҳонни зулматдан ёритган сирож, Нажотга топилмай давоми...

07:22 / 27.02.2017 6226