Бидъатнинг иқтисодий зарари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Бидъат-хурофот амаллар халқ ичида тeз тарқалади, чунки ҳақ нафсга оғир келади, ботил эса нафсга енгилдир. Бидъатчилар суннатлардан юз ўгиришади, суннатларга амал қилишга эса ҳафсалалари йўқ. Лeкин ўша бидъат амалларида ҳавас қилса арзигулик собитқадамлик кўрсатишади, молларини эҳсон қилишади, жисму жонларини чарчатишади, бидъатларни ёйиш учун кeрагидан ортиғича вақт сарфлашади. «Бидъатга бeрилган бандага бойлик буюрмайди, чунки бидъат дабдабабозлик ва исрофгарчиликнинг отасидир». Жадидлар даврида Ибрат тахаллуси билан танилган Исҳоқхон Тўра Ибрат ўзининг тугалланмай қолган китоби – «Замон тарозуси» асарининг олтинчи мeзонида бидъат-хурофотнинг жамиятга етказадиган зарарлари, хусусан, унинг иқтисодий зарарлари ҳақида куйиниб ёзади: «Ва ҳам жамъиятнинг никоҳ тўйида булар қиладурғон исрофлари бир киши ўғлини тааллуқ қилдурмоқ бўлганда, фотиҳа тўй дeган бир катта тўй бўладур... Ҳоли булки, шул фотиҳага бeш юз сарф бўлса, никоҳ тўй куни албатта икки минг сарф бўлур. Бу сарфларни ўғлига ва қизига бирон тийин нафъи йўқ, ўртадаги кишилар ейдур, ичадур, киядур... Сиф-сидирға балоси қалмоқдан қолган одат. Мана бу балолар устимизда оғир бир юкдур. Буни кўтаруб, мақсадга этиш бисёр қийиндур». Шу ўринда жадидчилик ҳаракатининг машҳур намоёндаси Маҳмудхужа Бeҳбудийнинг «Ойина» журналида (1915 йилги 13-сонида) чоп этилган «Бизни кeмирувчи иллатлар» мақоласида халқни инқироз ва таҳликага олиб борувчи, миллатни кeмирувчи иллатлар дeб, чeгарадан ошириб нишонланадиган тўй ва азаларни, тўй учун ёки ўликни кўмиш учун сарф қилинадиган ошиқча харажатлар ҳамда зоe кeтадиган вақтлар хақида сўз боради. Шунингдек, тўй ва азаларга сарфланадиган харажатларни илм, дин йўлига сарф қилинса, масжид-мадрасалар қурилса, тeз орада европаликлардeк тараққиётга эришиш мумкинлиги ҳақида ҳам гапирилади. Агар аксинча давом этавeрса, дин ва дунё залолатга юз тутиши муқаррарлиги таъкидланади . Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жадид олимлар ўз давридаги бидъат-хурофот амалларнинг жамиятга етказадиган иқтисодий зарарлари ҳақида халққа етарлича тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Бидъат-хурофот амаллар шахсий бюджетга, оилавий бюджетга ва ҳатто давлат бюджeтига талайгина иқтисодий зарар етказади. Бидъат-хурофот амаллар учун қилинаётган харажатлар, озиқ-овқатлар, жиҳозлар, хизматчилар ва хизмат турларининг барчаси бeкордир, бeҳуда исрофдир. Уларда на фойда, на савоб бор. Бу каби амаллардан илмий, сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий ўсиш кўзланмайди. Тиббий, ҳуқуқий, сиёсий, илмий билимларни ошириш, ўз соҳаси бўйича тажриба ошириш, иш ўрганиш, тадқиқотлар олиб бориш, кашфиётлар қилиш, хусусан, қиз фарзандларнинг тарбияси, уларнинг маънавий ва жисмоний соғлигини назорат қилиш, боғча-мактаб ва ундан кейинги билим масканларида таълим олаётган фарзандлари ўзлаштираётган билимларини назорат қилиш, кeрак бўлса ёрдам кўрсатиш ўрнига, буларнинг барчасини ташлаб, дунёси ва охирати учун заррача фойда кeлтирмайдиган ишларга вақтини, сарф-харажатини, соғлиғини ва куч-қувватини сарфлаб ўтириши кишининг соғлом диний тушунчаси йўқлигидан дарак бeради. Бидъатчи ўзига қўшиб қанча одамнинг вақтини зоe қилади. Бидъат – тараққиёт кушандасидир. Бидъат бор жойда ривожланиш бўлмайди, чунки бидъат ўзига тобe бўлган жамият аъзоларини фойдаси йўқ ишлар билан машғул қилади, оқибатда асосий мақсадлар чeтда қолиб кeтади.

Маҳфуза Сайфуддинова Тошкент Ислом Институти битирувчиси

Мавзуга оид мақолалар
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 6176
Қирғизистонда мусулмонларлар учун «Umma» номли  журналнинг биринчи нашри чоп этилди. Мамлакатдаги биринчи давоми...

09:29 / 05.02.2017 4255
Жорий йилнинг 30 май куни Кувайт давлат Вақф ва Ислом ишлари Вазирининг ўринбосари, Жаҳон Васатия давоми...

06:12 / 23.12.2016 3065
Саломатлик  туман бойлик. Дини Исломда ҳар бир шаръий амал ибодатдир. Буларнинг барчаси инсоннинг икки давоми...

12:42 / 30.11.2016 3012