Болажоним (шеър)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб қолсин, дедим. Дуога кафт очганингда, болажоним.   Тақлидинг ҳам ўзинг каби беғубор кўп, Макр билмас кўзинг билан меҳрни ўп. Қаҳри қаттиқ қалблар ҳам бир уялсин хўп, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Атак-чечак синалганда йўлчанг билан, Чархи дунни эрит чучук тилчанг билан, Бўжиларни боғлаб қўй шу қўлчанг билан, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Руҳинг тоза , гард теккизмай ўтмоқ душвор, Бу найрангбоз дунёнинг минг нағмаси бор. Нахсу нафснинг нафасидан кетсин мадор, Дуога кафт очганингда, болажоним!   Шукр десанг «р» часини тишлаб қолгин, Илк шукронанг ширасини ушлаб қолгин. Ношукрлар кўзларини ёшлаб қолгин, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Ҳаёт сенга бор болини этсин инъом, Иқболингни кўрай кўзим қувнаб мудом. Илм бирла иймонингга тикла эҳром, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Ҳали ўх-хўў олдиндадир чин саждалар, Қалбим шодлар қалбингдаги илк муждалар, Эртакларда яшайверсин дев, аждарлар, Дуога кафт очганингда, болажоним.   Боламсан-у сен, барибир. Хақникисан, Иймонинг бут бўлса, элу халқникисан. Ман-ман деган ёву ётни қилма писанд. Дуога кафт очганингда, болажоним.   Айланайин, Аллоҳимнинг ҳимматидан, Юракчангга солган хайру ҳикматидан, Жумла жаҳон қувват олсин қудратидан, Дуога кафт очиб турсанг, болажоним!     Муаззам Иброҳимова
Мавзуга оид мақолалар
 Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Кимки давоми...

08:10 / 25.10.2016 4870
Иброҳимнинг вафоти Ҳижратнинг ўнинчи йили бошланганди Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа фарзанди Иброҳим давоми...

23:47 / 11.12.2016 5045
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ёшлар орасидаги саволжавобда, давоми...

08:12 / 13.12.2016 8277
Кунига тўрт оятдан ёдланса,4 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда.Кунига олти давоми...

21:13 / 26.03.2023 3188