Психологга қачон мурожаат қилинади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ёшлар орасидаги савол-жавобда, «Психологга ҳеч мурожаат қилганмисиз?» деган саволга йигитлардан бири:«Ммен касал эмасман», деб жавоб берди . Шундан маълум бўладики, психология ўзи нима, психолог (руҳшунос)га қандай пайтда мурожаат қилинади каби тушунчалар омма орасида етарли даражада эмас.

Психoлог-мутахассисга қачон мурожаат қилиш кераклигини аниқлаб олиш лозим. Бу фан жуда катта ва кенг йўналишларни ўз ичига олган. Оила психологияси, фарзандлар психологияси, бизнес ва карьера , одамлар ўртасидаги муносабатлар психологияси, жиноятчилар психологияси ва ҳоказо. Бу фан тўғрисида янада чуқурроқ тушунчага эга бўлиш учун саҳифамизни мунтазам pавишда ўқиб боришингизни тавсия қиламиз. Инсониятнинг ердаги ҳаёти, ривожланиши, албатта, инқирозли ҳолатларсиз бўлмайди. Ана шундай ҳолатда инсон кўпинча атрофидагилардан ёрдам қидиради. Яшаш тарзимиз шуни талаб қиладики, кўп ҳолларда биз психолог ёрдамига муҳтож бўламиз. Мисол учун, аҳоли ўртасида кенг тарқалган кайфиятнинг бесабаб тез-тез ўзгаришини олайлик. Ҳаётда учрайдиган ҳар хил ўзгаришларга, стресс ҳолатларга, фарзандларининг , яқинларининг оғир касалликка чалиниши, уларнинг ўлими, аёллар турмушининг бузилиши, яшаш жойини алмаштириш, ҳаттоки инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмаган воқеалар, бошқа мамлакатлардаги урушлар, қўшниларнинг жанжаллашиши ва ҳоказолар инсон кайфиятини ўзгаришига, тушкунлик ҳолатларига олиб келади. Лекин айрим пайтларда бу ўзгариш узоқ муддатга чўзилиб кетиши кузатилади. Кишида ўз-ўзига ёки атрофидаги одамларга нисбатан нотўғри норозилик белгилари пайдо бўлади. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш қийинчилик билан кечиши мумкин . Маълум даражада дугонангиз, яқин кишиларингиз билан мулоқот, ёқимли мусиқа, ибодат, ёқтирган таомингизни ейиш, уйқу, қизиқарли китоб, ўзини меҳнатга, жисмоний ҳаракатга уриш аҳволни енгиллаштириши ва сизни шу ҳолатдан чиқиб кетишингизга ёрдам бериши мумкин. Айниқса, мана шу пайтда ўзини тўғри тушунишда атрофингизда сизни тушунадиган одамларнинг бўлиши сизнинг бахтингиз… Лекин шу нарса амалга ошмаса-чи…? Ёки оилада фарзанд ногирон туғилди… Қайнонангиз, турмуш ўртоғингиз ҳамма айбни сизга юклади. Ўз вақтида хизматларини бажаришга кучингиз етмаяпти. Ногирон болани тарбиялаш аёлдан катта куч, ирода, соғлик ,сабр талаб қилади. Жуда кўп оилаларда шу нарса оиланинг бузилиб кетишига, аёлнинг ҳар хил оғир дардларга чалинишига олиб келади. Доимий равишда ўзини айбдор ҳисоблаб яшаган ожиза, муштипар онанинг аҳволини фақат ўзи каби инсонларгина ёки мутахассис-псохолог аниқ ҳис қила олади. Тез-тез қайтарилиб турадиган юқоридагидек ҳолатларни ўз вақтида олдини олмаса, ўзбекчилик, андиша, қилган ишидан уялиш, қўрқув кўпинча инсонни ўзи билмай, катта хатога йўл қўйишига ёки қайтариб бўлмайдиган оғир ҳолатларга, руҳий касалликларга олиб келиши мумкин. Сизга бундай вақтда амалий ёрдам берувчи мутахассис – бу, психологдир. Ўз онангизга, турмуш ўртоғингизга, фарзандингизга, отангизга айта олмайдиган муаммоларни яхши психолог- мутахассис ўз вақтида ҳал қила олиши ва сизни қийин ҳолатлардан олиб чиқиб кетиши мумкин. Психологик ёрдам инсонга ўзидан, шароитидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат беришни, унинг сирларини юз фоиз сир сақлашни ва керак бўлса ўша инсон атрофидаги яқинлари билан ишлашни ҳам тақозо қилади. Психолог, инсон ҳолатидаги касаллик ва соғлик чегарасини аниқлайди. Тиббий ёрдамга муҳтож беморларни ўз вақтида шифокор кўригидан ўтишини ташкил қилади. Ва шу йўл билан баъзи фалокатларни аритишда амалий ёрдам беради. Ҳаётингизда юқорида кўрсатилгандек, гўёки ечиб бўлмайдиган муаммолар пайдо бўлса, албатта, сайтимизга савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Мутахассисларимиз сизга имкон борича тўғри йўл кўрсатишга, амалий ёрдам беришга ҳаракат қилади. Мурожаат қилувчи агар ўзи хоҳласа, исми-шарифи,  албатта, сир сақланади. Аллоҳ барчаларимизга мададкор бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мавзуга оид мақолалар
Сўйлайин ул зоти муҳтарамдан мен, Эй азиз биродар, дилдан тингла сен. Эллик иккинчи йил, апрел давоми...

12:12 / 19.10.2018 3548
Билинг, ёлғизлик ва ажралишлик билан Аллоҳ хизматида қоим бўлиш орқали Унга етилади. Роҳиблар Аллоҳ унсини давоми...

15:32 / 14.02.2017 4653
embedhttpswww.youtube.comwatchv8rg9fn6AcwQfeatureyoutu.beembed

15:40 / 08.01.2018 3205
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам на узун қоматли ва на паст бўйли эдилар, балки ўрта қадлик, жисмлари давоми...

20:48 / 20.01.2017 4288